22:06 / 15.08.2021
1 803

Сўнгги дақиқаларда гол урган "Насаф" АГМК майдонида дуранг қайд этди

Сўнгги дақиқаларда гол урган "Насаф" АГМК майдонида дуранг қайд этди
Ўзбекистон Суперлигаси 15-туридан ўрин олган АГМК ҳамда "Насаф" жамоалари ўртасидаги беллашувда томонлар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.

Ҳисобни очувчи гол 28-дақиқада Йован Жокич томонидан киритилди. Ушбу голдан бироз олдин "аждарлар" ярим ҳимоячиси Марко Станоевич пенальтидан фойдалана олмаганди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Алиқулов жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.

Шундай қилиб, олмалиқликлар 2-ўринга кўтарилиб олди. Улар ҳисобида 28 очко мавжуд. 24 очко жамғарган Бердиев шогирдлари онлайн жадвалда 5-поғонани банд этиб турибди.

АГМК — "Насаф" - 1:1
Голлар:
Йован Жокич 28, - 1:0 (Элвин Фортес). Ҳусниддин Алиқулов 90+2, - 1:1.

Гол урилмаган пенальти: Марко Станоевич 17 (дарвозабон).

АГМК (4-3-3) — 35.Валижон Раҳимов - 20.Мирғиёс Сулаймонов, 15.Аббос Отахонов, 7.Сардор Раҳмонов, 2.Акром Комилов - 23.Йован Жокич, 4.Миржамол Қосимов ( 17.Санжар Турсунов, 68), 22.Санжар Шоаҳмедов - 94.Элвин Фортес (11.Мурод Тошматов, 68), 27.Мартин Боаке, 28.Шоҳруҳ Гадоев (10.Ҳусниддин Ғофуров, 68).
Захира: 32.Суҳроб Султонов - 5.Дилшод Жўраев, 8.Бобур Йўлдошев, 9.Зафар Полвонов, 42.Нодир Абдураззоқов, 77.Дилшод Аҳмадалиев.

"Насаф" (3-4-2-1) — 1.Умид Эргашев - 4.Ҳусниддин Алиқулов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 92.Умар Эшмуродов, 15.Жўрабек Маннонов (8.Дилшод Саитов, 46) - 22.Акмал Мозговой, 88.Марко Станоевич, 20.Суҳроб Нуруллоев - 77.Ойбек Бозоров, 7.Дониёр Нарзуллаев (19.Ҳусаин Норчаев, 46) - 99.Андрия Калудерович.
Захира: 35.Абдувоҳид Неъматов - 2.Алибек Давронов, 6.Мурод Раҳматов, 28.Сардор Саъдуллоев, 50.Шоҳмалик Комилов, 70.Абубакр Ризо Турдиалиев, 71.Жасур Жумаев.

Огоҳлантиришлар: Сардор Раҳмонов 17, Акром Комилов 77.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Сўнгги дақиқаларда гол урган "Насаф" АГМК майдонида дуранг қайд этди