Суперлига 15-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Локомотив" учрашувида мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "темирйўлчилар" устози Микаэль Секейра ўз фикрлари билан ўртоқлашди:
"Биринчи навбатда, "Навбаҳор"ни ғалаба билан табриклайман. Одатда бу жамоанинг ўйинларига кўп мухлислари ташриф буюришади. "Локомотив" бугун мезбонлардан яхшироқ ўйин кўрсатди. Ўйинни назорат қилдик. Аммо бугун "Навбаҳор" дарвозабони энг яхши ўйин кўрсатди. Хурсанд қиладиган жиҳати, бугун футболчиларимиз кўрсатларимизни яхши бажаришди. Ўйлашимча, футболчиларимиз ҳақиқий жамоавий ўйин кўрсатишди. Биз яратган вазиятлар пайти тўп дарвоза тўсинига тегди, дарвозабон қайтарди. Тўғри, ўйин охирида битта хато эвазига гол ўтказиб юбордик. Ўйинда ғалаба қозониш учун барча ишни бажардик, лекин омадимиз юришмади.
Авваламбор, Ўзбекистонга пул учун келмаганман. Асосий мақсадим бу ердаги футбол ривожига ҳисса қўшиш. Бугунги ўйинга аввалдан тайёр бўлиб келгандик, шунга яраша ўйин намойиш этдик. Асосий мақсадимиз майдон марказида тўпни рақибга бермасликка интилдик. Биласиз, ким имкониятлардан фойдалана олмаса, рақиб келиб гол уриб кетади. Бугун ҳам шундай бўлди.
Одатда, "Навбаҳор" мухлислари стадионни тўлдириб туришади. Пандемия сабаб уларнинг йўқлиги албатта, билинди.
"Навбаҳор"да яхши футболчилар йиғилган. Биринчи навбатда, мухлислари кўплигини ҳам таъкидламоқчиман. Ҳамма нарса бор бу жамоада. Қандайдир камчиликлари бўлса улар вақти соати билан бартараф бўлади, албатта.
Абдухолиқов деярли бир ой ўйнамади. Бугун 70-дақиқа ўйнаган бўлса, астойдил ҳаракат қилди. Унга бироз вақт керак яхши формага кириб олиши учун. Рақиб жамоа дарвозабони яхши ўйнамаганида, бугун биз натижага эришишимиз мумкин эди. Мен бераётган жисмоний юкламаларга бугун таркибимизда йиғилган футболчиларнинг ҳаммаси тайёр. Шунчаки, бироз омад етишмаяпти. Кўряпсизлар, бир ўйинда омад келяпти, бошқасида эса йўқ. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, бу ердан бошимдан тик кўтарган ҳолда, "Локомотив" ўйинини яхшилагач кетаман", - дейди Микаэль Секейра. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин