01:41 / 16.08.2021
1 253

“Барса”да Мессининг рақамини ким олади?

“Барса”да Мессининг рақамини ким олади?
Кутилмаган ўзгаришлар бўлиб, Лионель Месси “Барселона”ни тарк этди. Қизиғи шундаки, янги мавсум олдидан каталонияликларнинг ҳеч бир футболчиси аргентиналик юлдуз рақамини олишга ботина олгани йўқ.

Ҳозирча, “Барселона”нинг эски ўйинчилари ўз рақамида ўйнайди. Янги келган Мемфис Депай, Эрик Гарсия ва Рей Манай ўзига рақам танлаши керак. Нидерландиялик ҳужумчи 9, Гарсия 24 ва Педри 16-рақамни танлагани айтилмоқда.

Ўз-ўзидан 10-рақам бўш қолмоқда ва Рей Манай ҳам рақамсиз. Вазиятни кузатиб бораётганлар Мессининг рақами айнан Манайга тегиши мумкинлиги айтилмоқда. Агар “Барселона” бирор футболчини сотиб юбориш уддасидан чиқса, ўша ўйинчининг рақами Манайга берилиб, 10-рақам бўш қолдирилади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » “Барса”да Мессининг рақамини ким олади?
[/banner_pushhouse