"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти клуб раҳбариятидан ҳужумчи Криштиану Роналдуни ортга қайтаришни сўради.
Италиялик мутахассиснинг бу хоҳишини португалиялик футболчининг жамоа учун қадрини биладиган футболчилар қўллаб-қувватлади.
Аммо, клуб ҳозирда кўпроқ ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг харидига эътиборини қаратган, "Реал" президенти Флорентино Перес эса аллақачон 36 ёшли Роналдуни қайтариш ғоясини рад этган. Аммо, бу рўй бериши мумкин, сабаби ПСЖ франциялик ҳужумчини сотишни хоҳламаяпти.
Эслатиб ўтамиз, Анчелотти ва Роналду "Реал"да бирга ишлашган ва 2013/14 йилги мавсумда биргаликда Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқишган.
Роналдунинг "Ювентус" билан шартномаси келаси ёзда якунига етади. Футболчи йилига 31 миллион евро маош олади.
Футболчи ўтган мавсум "Юве" сафида барча мусобақаларда 44та ўйинда майдонга тушиб, 36та гол ва 4та ассист қайд этди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”