18:20 / 17.08.2021
1 984

Токио Олимпиадаси иштирокчиси Райҳона Қодировага Nexia 3 автомобили совға қилинди

Токио Олимпиадаси иштирокчиси Райҳона Қодировага Nexia 3 автомобили совға қилинди
Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Бокс бўйича Токио—2020 Олимпиадасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Райҳона Қодировага Президент совғаси топширилди.
Китоблик боксчига Nexia 3 автомобили совға қилинди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Токио Олимпия ўйинларида -60 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Райҳона Қодирова 1/8 финалда Конго ДР вакили Юмба Наомиени 5:0 ҳисобида мағлуб этган, чорак финалда эса бразилиялик Беатрис Феррейрага имкониятни бой берганди.

Аввалроқ, Ўзбекистонлик эркин курашчи Бекзод Абдураҳмонов ва таэквондочи Нигора Турсунқулова оила қургани муносабати билан Президент табриги ва совғалари етказилганди. Токио Олимпия ўйинлари олтин медал эгаларига Chevrolet Tahoe автомобили ва 4 сотихли ҳовли калитлари топширилган, бронза медалига эга чиққанлар Chevrolet Trailblazer ва 2 хонали уй билан тақдирланган эди. Шунингдек, Токио—2020 да қатнашган ҳар бир спортчи 5 минг доллар миқдоридаги мукофот пулига эга бўлиши белгиланганди.

Фото: Бокс федерацияси

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Токио Олимпиадаси иштирокчиси Райҳона Қодировага Nexia 3 автомобили совға қилинди