10:11 / 18.08.2021
1 967

Элдор Шомуродов Роберто ди Маттеонинг Рим марказидаги уйини ижарага олди (фото)

Элдор Шомуродов Роберто ди Маттеонинг Рим марказидаги уйини ижарага олди (фото)
Ўзбекистон терма жамоаси ва «Рома» ҳужумчиси Элдор Шомуродов Рим марказидан уй ижарага олган. 2 минг квадратга яқин майдонга эга уйда каттагина бассейн, автотураргоҳ ва 5 та ётоқхона мавжуд, дея ёзмоқда «Tribuna.uz».

Хабарда айтилишича, мазкур уй «Челси» билан 2012 йилда Европа Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлган мураббий Роберто ди Маттеога тегишли. Италиялик мутахассис уйни «Лацио»да ўйнаган вақтида сотиб олган.

Қайд этилишича, Шомуродов шу вақтгача меҳмонхонада яшаган ва футболчи оиласи билан ўзини эркин ҳис қилиши учун квартира эмас, ҳовли ижарага олишга қарор қилган.







Рим клуби 3 август куни Элдор Шомуродовни «Женоа»дан 17,5 миллион евро эвазига харид қилди. Шомуродов «Рома» билан 2026 йил 30 июнига қадар мўлжалланган шартнома имзолади. У янги клубида ҳозиргача 2 та ўртоқлик ўйинида майдонга тушиб, 2 та гол ва 1 та ассистга муаллифлик қилди.

Шомуродов 2020/21 йилги мавсум бошида «Ростов»дан 7,5 миллион евро эвазига «Женоа»га ўтганди. Бунгача у «Машъал» ва «Бунёдкор» клубларида тўп сурган. Элдор А Сериянинг 2020/21 йилги мавсумида 31 та ўйин ўтказиб, 8 та гол уришга муваффақ бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Элдор Шомуродов Роберто ди Маттеонинг Рим марказидаги уйини ижарага олди (фото)