Олимпиада якунига етгач ўз-ўзидан навбатдаги мусобақаларга тайёргарлик бошлаб юборилди. Ўзбек боксчиларини олдинда кўплаб мусобақалар кутиб турибди.
Бугун навбатдаги мусобақалар олдидан Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов терма жамоамиз аъзолари билан учрашиб, улар билан суҳбатлашди.
Йиғилиш давомида эндиликда терма жамоада ишни ташкил этишда киритиладиган ўзгаришлар, олдиндаги режалар ва бошқа масалалар гаплашиб олинди. Федерация раҳбари барча учун имконият борлиги ҳақида гапирди.
"Эндиликда терма жамоа таркиби бир неча мутахассисдан ташкил топган мураббийлар кенгаши қарорига кўра аниқланади. Терма жамоа учун йиғинлар сони кўпайтирилади.
Барчангизда ўз олдингизга қўйган мақсадингиз бор. Унга эришиш учун эса фақат ва фақат меҳнат қилишингиз лозим.
Бу ерда ўтирган барча боксчилар Париж Олимпиадаси, жаҳон чемпионатлари учун потенциал номзод ҳисобланишади.
Сиздан талаб қилинадигани фақат интизом ва меҳнат. Мусобақаларга ким кучли бўлса ўша боради. Таркиб танлашда номларга қараб ўтирмаймиз. Барчада имконият бор.
Шуни ҳис қилишингизни истардимки, Муҳтарам юртбошимиз Шавкат Миромоновичнинг айнан боксга эътиборлари бошқача. Биз ушбу эътиборга юксак натижаларимиз билан жавоб қайтаришимиз лозим", - деди Сакен Полатов.
Йиғилиш давомида шунингдек кенгайтирилган таркиб аниқлаб олингани маълум қилинди. Жаҳон чемпионати 13 та вазн тоифасида ўтказилиши яна бир бора эслатиб ўтилди.
Учрашувда терма жамоамиз сардори Баҳодир Жалолов, шунингдек Рустам Тўлаганов ва яна бир неча боксчиларимиз ўз фикрларини билдириб ўтишди.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин