Россия футболига қадам қўйганидан бери оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда энг кўп муҳокама қилинаётган Остон Ўрунов “Спартак”дан “Уфа”га ўтгани эълон қилинганидан яна кун мавзусига айланди.
Россиянинг www.vseprosport.ru Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Вадим Абрамовнинг ўзбек легионерлари – Остон Ўрунов ва Элдор Шомуродов ҳақидаги фикрларини омма эътиборига ҳавола қилди.
Вадим Абрамов биринчи навбатда, 20 ёшли ярим ҳимоячининг “Уфа”да ўзини кўрсатиш имкониятига эга эканлигига ишонч билдирди.
- Остон Ўрунов Ўзбекистоннинг энг ёрқин талантларидан бири эканини баҳолаш менинг ваколатимда эмас. Ҳар бир кишида амалга ошириши керак бўлган ҳолатлар юзага келади. Остон ҳали бундай қилгани йўқ. Балки “Уфа”да ўз маҳоратини намойиш қила олар.
Унда ҳаммаси бирданига юз бермоқда. Умуман олиб қараганда, Остон Россияда ҳали ўйнаб кета олгани йўқ. Масалан, Элдор Шомуродов Россияда порлади ва ўзини кўрсата олди. Бу дарров кўзга ташланди, шунинг учун ҳам ҳозир у “Рома”да.
Остонда ҳаммаси олдинда. Ўрунов “Спартак” унга тўғри баҳо бераолмаганини исботлаб қўйиши керак. Шубҳасиз, бошқалар каби унда ҳам Шомуродов йўлини такрорлаш имконияти бор. Бундан фойдаланиш учун эса, уни рўйхатдан ўтказган жамоада ўзини ҳар томонлама кўрсата олиш лозим, - деди Вадим Абрамов www.vseprosport.ru сайти журналисти Даниил Бороздинга берган интервьюсида.
Шунингдек, Вадим Абрамов Элдор Шомуродовнинг “Рома”га ўтганига ҳам ўз муносабатини билдирди.
Шомуродовнинг “Женоа” учун урган голларини инобатга олиб, “Рома”га ўтганидан ҳайрон қолганим йўқ. Мен мураббий сифатида генуяликларни кузатиб ҳайратга тушдим. Бу жамоани шу даражада заиф, деб ўйламаганимдир. Элдорга балли, ўша ерда ҳам ўз маҳорати ва салоҳиятини намойиш эта олди. Бу қийин албатта. У катта иқтидор эгаси. “Женоа”да ҳамма ҳам ўзини кўрсата олмайди.
Барибир ҳужумчи бошқалар ёрдамига муҳтож бўлади. “Женоа”да уни қулай позицияга олиб чиқадиган ўйинчи йўқ эди. Шунга қарамай, Элдор етарлича гол урди. “Рома”да гол уриш осонроқ. Криштиану Роналдуни “Женоа”да ўйнатинг, “Ювентус”да қайд этаётган натижасини такрорлай олмайди.
Шомуродовнинг “Рома”даги икки голи Моуриньога таъсир қилган бўлиши керак. Лекин гол уриб ҳам, таркибдан четда қолиш мумкин. Ном чиқарган футболчилар бор. Жеко ёки Жиру кабиларга мослашиш учун вақт берилади. Лекин Моуриньо Элдордан дарров натижа талаб қилади. Бундай рақобатда нималарга қодирлигини кўрсатиш Элдорнинг ўзигагина боғлиқ. Барибир унда ҳамма имконият бор.
Шомуродовда “Рома”дан зўр жамоаларда ўйнаш салоҳиятини кўряпман. Элдор ҳеч кимдан қолишмайди. Агар унинг омади келиб, атрофида унга голли вазият яратиб берадиган йигитлар жамланса, у кўп нарсага қодир. Биз Шомуродовни “Реал” ва “Барселона” сингари энг зўр клубларда кўришимиз мумкин. Ҳозир бу фантастикадек кўриняпти, бироқ бу амалга ошиши мумкин, - деди Вадим Абрамов. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин