
“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо УЕФА Конференция лигаси плей-офф босқичида “Трабзон”га қарши ўтказилган биринчи учрашувдаги 2:1 ҳисобидаги ғалабадан сўнг ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
- Бу рақибнинг даражаси Конференция Лигасида эмас, балки Чемпионлар лигасининг плей-оффида иштирок этишга тўғри келади. Бизга осон бўлмади, уларнинг таркибида тажрибали ўйинчилар кўп эди. Биз босим остида қолдик. Агар кимдир бу ўйин енгил ўтади, деб ўйласа, қаттиқ адашган бўлади. Мухлислар ҳам муҳим роль ўйнади, улар стадионда зўр муҳит ҳосил қилди.
Биз бу учрашувда мувозанатни ушлаб тура олдик ва бу муҳим эди. Танаффусдан кейин жисмоний тайёргарлик борасида қийинчиликка дуч келдик.
Мени кўп қулай вазият яратиб, кам гол урганимиз хавотирга солмоқда. Шунингдек, футболчиларнинг ҳаммаси ҳам тузилган режага амал қилмади. Шунга қарамай, ўйин менда ижобий таассурот қолдирди, - деди Жозе Моуриньо.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар