Coca Cola Ўзбекистон кубоги 1/8 финалидан ўрин олган "Бунёдкор" ва "Навбаҳор" жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманида дастлаб "лочинлар" бош мураббийи Виктор Жалилов қатнашиб, ўйин ҳақидаги фикрларини билдиради.
"Ҳозирда барча ўйинлар оғир кечмоқда. Биринчи бўлимда "Бунёдкор", иккинчи бўлимда эса "Навбаҳор" яхши ўйнади. Иккинчи таймда амалга оширилган ўзгаришлар ўйинимизни рақиб майдонига кўчирди, натижада бўлим давомида устунликка эришдик. Вазиятлар яратдик, лекин улардан фойдалана олмадик, биргина гол барчасини ҳал қилди. "Бунёдкор"ни ҳақли ғалаба билан табриклайман.
Албатта, ўйинни таҳлил қиламиз, биринчи бўлимни ёмон ўтказганимиз сабабларини батафсил ўрганамиз. Айрим футболчиларга фаоллик етишмади, улар кўп хатоларга йўл қўйди. Учрашувни чуқур таҳлил қилишимиз керак. Футбол шунақа, биргина гол барчасини ҳал қилади.
Аввалги учрашувларда ҳам айтгандим, ҳужумда муаммоларимиз бор. Таркибимизга қўшилган футболчилар ўйинни кучайтиришига умид қилгандик. Умуман олганда, ҳужумчилар муаммоси кўпчиликда бор. Кам сонли клубларгина ҳужумдаги фаоллиги билан мақтаниши мумкин. Кўрикда қатнашганлар ишончимизни оқламади.
Бизга ҳам жамоанинг бундай ҳолатга тушиб қолгани ёқмаяпти. Машғулотларда айрим футболчилар ўзларини яхши кўрсатишади, ўйинларда эса аксинча бўлмоқда. Бугун ҳам иккинчи бўлимда бир нечта вазиятлар яратдик, лекин қаердадир маҳорат, қаердадир омад етишмаяпти. Футболчиларимиз қулай вазиятга чиқиб бориб ҳам дарвоза томон зарба беришмаётгани уларга маҳорат етишмаслигидан дарак беради. Албатта, бу бизнинг муаммомиз. Қолаверса, "Бунёдкор" ҳам тартибли ҳимояланди, айнан шунинг эвазига натижани сақлаб қолишни уддалашди", — дейди Виктор Жалилов. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди