2023 йил Хитойда ўтадиган Осиё Кубоги саралаш ўйинлари 2022 йил ёзда ўтказиладиган бўлди. Бу ҳақда Tribuna.uz манбаси хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Осиё Кубоги саралаши учун қуръа ташлаш маросими 2022 йил март ёки апрел ойида ўтказилади. Саралаш ўйинлари эса 2022 йил июн ойида марказлашган тартибда ўтказилади. Яъни, ҳар бир гуруҳдаги ўйинлар битта мамлакатда ўтади.
Маълумот учун, жаҳон чемпионати саралашининг ҳал қилувчи босқичига йўл ололмаган Ўзбекистон Осиё чемпионатига чиқиш учун саралашда қатнашиши керак. Ўзбекистон саралашдаги рейтинги энг баланд жамоа сифатида биринчи саватчадан ўрин олган. Биринчи саватчада Ўзбекистондан ташқари Баҳрайн, Иордания, Қирғизистон, Фаластин ва Ҳиндистон ҳам бор. Яъни, бу жамоалар Ўзбекистонга рақиб бўлмайди.
Саралашдаги олтита гуруҳларда тўрттадан жамоа бўлади. Гуруҳ ғолиблари ва энг яхши иккинчи ўриндаги 5 жамоа Осиё Кубогига чиқади. ЖЧ-2022 ҳал қилувчи саралашига чиққан 12 жамоа ҳам Осиё Кубогида иштирок этади.
Шу тариқа Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Сречко Катанецда расмий ўйинларгача янги жамоа шакллантириш учун бир йил вақт бўлади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди