АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида Тошкент вақти билан 22 август тонгида UFC on ESPN 29 мусобақаси бўлиб ўтди. Ушбу MMA оқшомида ўзбекистонлик яккакурашчи Саидёқуб Қаҳрамонов (9-2) ўз дебютини ўтказди. Унга Гуам вакили Тревин Жонс (13-7) рақиб бўлди.
Жанг Саидёқубнинг устунлигида ўтди. Учинчи раунд сўнгида Қаҳрамонов рақибига бўғиш усулини қўллаб, Жонсни таслим этди. Шу тариқа ўзбекистонлик яккакурашчи UFC’даги дебютини ғалаба билан бошлади.
Жанг видеосини бу ерда томоша қилиш мумкин — видео
Қаҳрамонов UFC’да жанг қилган тўртинчи ўзбекистонлик бўлади. Айни вақтда Маҳмуд Муродов, Заррух Адашев ва Лилия Шокирова ушбу промоушенда ҳаракат қилмоқда.
Саидёқуб Қаҳрамонов 1995 йилнинг 14 ноябрида Самарқандда туғилган. Ушбу беллашувга қадар спортчи профессионал MMA’да ўнта жанг ўтказиб, уларнинг 8 тасида ғолиб бўлган ва иккита жангда ютқазган. Мағлубиятларидан бирини ҳозирда UFC’да иштирок этаётган Умар Нурмагомедовдан қабул қилиб олган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди