18:32 / 22.08.2021
2 824

Ўзбекистон МТЖ янги мураббийлар штаби қандай кўринишда бўлади?

Ўзбекистон МТЖ янги мураббийлар штаби қандай кўринишда бўлади?
18 августдан 19 августга ўтар кечаси Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги бош мураббийи Сречко Катанец юртимизга етиб келди ва айни пайтда Тошкентда бўлиб турибди. Янги мураббий мана тўрт кундирки ўзбек футболи билан яқиндан танишяпти, шароитларни ўрганяпти ва ҳали шартнома тузгани йўқ.

Катта эҳтимол билан олдимиздаги ҳафтада шартнома имзоланади ва шундан сўнг қанча муддатга ва қандай шароитларга кўра тузилгани эълон қилинади. Шуниси аниқки, Катанец Тошкентга икки нафар ёрдамчиси билан келган. Мухлисларни эса янги Ўзбекистон миллий терма жамоасининг мураббийлар штаби қандай кўринишда бўлиши қизиқтиряпти.

Бизга маълум бўлишича, Ўзбекистон U-22 терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров Катанец бошчилигидаги мураббийлар штабидан ўрин олади. 20 август куни Равшан Ҳайдаров Катанецнинг икки ёрдамчиси билан Жиззахга ташриф буюрди ва "Сўғдиёна" - "Локомотив" учрашувини кузатди. Словениялик мураббийнинг ўзи эса шу куни "Бунёдкор" - "Навбаҳор" ўйинида бўлди.

Срецко Катанец хорижлик мураббий бўлгани учун ўзимиздаги мутахассисларни танимайди, шу боис маҳаллий мураббий Равшан Ҳайдаров янги мураббийлар штабини тузишда яқиндан ёрдам беряпти. Бизга етиб келган маълумотларга кўра, янги мураббийлар штаби тубдан янгича кўриниш олади. Эндиликда Вадим Абрамов билан терма жамоада ишлаган шифокорлар, массажчилар ва администраторлар ўрнини Равшан Ҳайдаровга U-22 терма жамоасида ёрдам бериб келганлар эгаллайди.

Х.Холиқов

Манба: championat.asia

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон МТЖ янги мураббийлар штаби қандай кўринишда бўлади?