21:15 / 22.08.2021
3 517

Моуриньо “Рома”ни янада кучайтирадиган футболчи топди

Моуриньо “Рома”ни янада кучайтирадиган футболчи топди
“Рома” мутасаддилари жароҳат олиб сафдан чиққан Крис Смоллинг ўрнига ҳимояда ишончли ўйнай оладиган футболчи қидира бошлади.

Ҳозирча, бош мураббий Жозе Моуриньога туркиялик ҳимоячи Озан Кабак номзоди маъқул келиб турибди.

Трансфер ҳуқуқи “Шальке”га тегишли бўлган Кабак ўтган мавсумда ижара асосида “Ливерпуль” шарафини ҳимоя қилган эди. Футболчининг ўзи Бундеслигадан кетмоқчи ва яна бош жамоа учун ўйнашга рози.

Озан Кабак ўтган мавсумда ливерпулликлар таркибида тўққизта ўйин ўтказиб, учта сариқ карточка олди. Унга “Кристал Пэлас”дан ҳам таклиф бўляпти.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт