
Бугун Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси Эрон билан ўртоқлик ўйини ўтказди. Беллашувга Тошкентдаги "Бунёдкор" стадиони мезбонлик қилди.
Ўйинда вакилаларимиз ташаббусга эришди. Бу устунлик натижада ҳам акс этди.

Учрашувда терма жамоамиз 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Дастлаб 15-дақиқада Людмила Карачик дарвозани ишғол қилди. Иккинчи тайм бошланганда эса Лианна Нарбекова орадаги фарқни иккитага оширди. Шу тариқа, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ўртоқлик баҳсида Эронни мағлубиятга учратди.

Ўзбекистон - Эрон 2:0
Голлар: Людмила Карачик 15, Лианна Нарбекова 55
Ўзбекистон: Тиловова, Рисқиева, Турдалиева, Қудратова, Турдибоева, Шоимова, Нозимова, Карачик, Норбоева, Зарипова, Камолтоева.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар