14:09 / 24.08.2021
2 656

ПСЖ Мбаппе трансфери бўйича таклиф олди. Чорлов “Реал”дан эмас!

ПСЖ Мбаппе трансфери бўйича таклиф олди. Чорлов “Реал”дан эмас!
ПСЖ раҳбарияти Мбаппени янги битимга кўндира олмагач, шу ёзнинг ўзида сотиб юборишга қарор қилди.

Аввалроқ, қимматбаҳо юлдуз учун фақатгина “Реал” харажат қилиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар тарқатилганди. “Ливерпуль” эса ёш ҳужумчи келаси йили эркин агентга айланганидан кейин унга шартнома таклиф қилиши мумкинлигини билдирган.

Сўнгги маълумотларга қараганда, ПСЖ Мбаппе трансфери бўйича Англия клубидан таклиф олган. Ҳозирча, Килианни ўз сафига чорлаётган жамоа номи сир тутилмоқда.

22 ёшли тўпурарнинг трансфери 160 миллион еврога баҳоланяпти.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт