1 903
Рўзиқул Бердиев: "Суперлигадаги натижаларимиз эртага футболчиларнинг кайфиятига таъсир қилмайди"
ОФК кубоги чорак финалидан ўрин олган "Насаф" - "Аҳал" учрашувидан олдин матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва Ҳусайн Норчаев иштирок этди.
"Эртанги ўйинга тайёргарлигимиз кўнгилдагидек ўтди. Футболчиларимиз ҳар томонлама тайёр. Рақибимиз "Аҳал" ажойиб жамоа. Уларнинг ўйинларини кўрганда ҳақиқатдан ҳам футбол ўйнашини, турли схемалардан фойдаланишларини, индивидуал кучли футболчиларга эгалигига амин бўлдик. Ўйлайманки, қизиқарли баҳс кутмоқда. Майдонда бор кучимизни ишга солиб керакли натижага эришишимиз зарур", - дейди Рўзиқул Бердиев.
- "Аҳал" жамоасини етарлича ўрганиб чиқдик. Муносиб ҳозирлик кўрдик. Мухлисларни хурсанд қиладиган натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз, - дейди Ҳусайн Норчаев.
- "Насаф"да бир неча йиллардан бери фаолият кўрсатиб келяпсиз. Туркман футболининг қайси жиҳатлари биздан ортда ёки устун?
- Айтиш керакки, Туркман жамоалари билан олдин ҳам бир неча маротаба тўқнаш келганмиз. Уларнинг миллий терма жамоа ўйинларини кўп кузатамиз. Бизга ўхшаш томонлари бор. Техникага таянган ҳолда тактик футбол кўрсатади. Менимча футболдаги менталитет бир-бирига ўхшаш. Алабатта даражаси турлича бўлиши мумкин. Ўзбекистонда футбол ўйинлари яхши ташкил қилиниб барқарор ўтиб келмоқда. Уларда пандемия сабабли ички чемпионат баҳслари ўтказилаётгани йўқ. Қайсидир маънода жамоамизга асқотиши мумкин. Ўзбекистон ва Туркманистон табиати ҳам деярли бир хил. Иссиқда ҳам, совуқда ҳам футбол ўйнай олишади. Шунга яраша йигитларни максимал даражада тайёрлашга ҳаракат қилдик. Рақибнинг иккита ўйинларини кўриб чиройли футбол кўрсатишига гувоҳ бўлдик. Бош мақсадимиз юртдошларимизни ғалаба билан хурсанд қилиш.
- "Насаф" ОФК кубогида ғолиб чиқиш учун Суперлигани қурбон қиляпти деган гаплар қанчалик ҳақиқатга яқин?
-Ҳар хил гапларга ишонавериш керакмас. Ҳар бир мусобақадаги ўйинларга максимал даражада ҳаракат қиляпмиз. Қайсидир ўйинда ютяпмиз ёки очко йўқотмоқдамиз. Бор имкониятимизни ишга солмоқдамиз. Мухлислардан бундай гапларга эътибор бермасликларини сўраб қолардим.
- Суперлигадаги натижалар жамоанинг кайфиятига таъсир қилаётгани йўқми?
- Сўнгги турларда Суперлиганинг етакчи жамоалари билан ўйнадик. Ўйлайманки, эртанги баҳсда йигитларнинг кайфиятига таъсир қилмайди. Жамоани ичида бўлганим учун футболчилар ҳар томонлама тайёр эканлигини кўриб турибман.
- Легионер маҳаллий футболчидан бир бош устун бўлиши керак. "Насаф"га ёзги трансферлар ойнаси вақтида янги хорижлик футболчи келиб қўшилди. Андрия Калудерович жамоага қай даражада қўшилиб кета олди? Эртанги ўйинда унинг қанчалик ёрдами тегиши мумкин? Легионер борасида сизда ҳавотир борми?
- Янги легионеримиз жамоага киришиб кетди. Ҳар қандай четдан келган футболчини яхши қабул қилишимиз керак. Биз шунга эътибор қаратамиз. Андрияда тажриба бор. Унлан Суперлигада тўпурар бўлишни талаб қилмаслигимиз мумкин. Лекин керакли ўйинда ёрдам берса бўлгани. Эртанги баҳсга юқори кайфиятда тайёргарлик кўрмоқда. Шундай экан хавотирга ўрин йўқ. Энг яхши тайёргарликка эга футболчиларни туширамиз. Дарвозабонимиз жароҳат олган, биласизлар. Абдувоҳид Неъматов камида бир ёки икки ойни ўтказиб юбориши эҳтимоли бор.
- "Насаф" айни пайтда халқаро майдонда иштирок этаётган Ўзбекистоннинг ягона жамоаси бўлиб турибди. Табиийки мухлислар клубдан чемпионликни кутади. Бу футболчиларга ортиқча босим юкламайдими?
- Менимча йўқ. ОФК кубогида яхши старт олдик. Иккинчидан орадан анча вақт ўтди. Жамоамизнинг қанчалик имкониятга эгалигини яхши биламиз. Футболчиларнинг руҳий тайёргарлигини яхши олиб боришга интилмоқдамиз. Эртага ҳам босимни енгишга тайёрмиз. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди