Қаршининг "Насаф" жамоаси эртага ОФК кубоги чорак финал доирасида ўз майдонида Туркманистоннинг "Аҳал" клубини қабул қилади.
Мазкур учрашув олдидан ўз вақтида қашиликлар билан Суперлигада бронза медалларига эга чиққан, 2002 йил жамоани ОФК чемпионлар кубогида ярим финал сари етаклай олган мураббий Баҳром Ҳакимов фикрлари билан ўртоқлашди.
"Фикримча, "Насаф" катта қийинчиликка дуч келмайди. Рўзиқул Бердиев Туркманистон клубларига қарши қандай ўйнаш кераклигини яхши биладиган мутахассис ҳисобланади. Тўғри улар Суперлигада сўнгги турларда очко йўқотишмоқда. Лекин ўйин томонлама жуда яхши кўринишяпти. Бир нарсани айтиш керакки, ёш футболчилар билан барқарор натижага эришиш доим қийин бўлган.
Гоҳида ўхшаса, гоҳида ўхшамаслиги мумкин. Бироқ бу "Аҳал" билан баҳсда мезбонларнинг имкониятини паст баҳолашга сабаб бўла олмайди. Айтганимдек "Насаф" бугунги кунга жавоб берадиган замонавий футбол кўрсатмоқда. Тахминим қаршиликлар 2та тўп фарқи билан ғалаба қозонади", - дейди Баҳром Ҳакимов. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди