Бугун, 24 август куни «Рома» жамоасига янги қўшилган икки футболчи — Элдор Шомуродов ва Матиас Винани журналистларга расман таништириш учун матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Матбуот анжуманини жамоа бош директори Тяго Пинто очиб берди ва иккала футболчи ҳақида илиқ фикрлар айтиб, омад тилади. Шундан сўнг Вина, кейин Шомуродовга сўз берилди. Қуйида Элдорга берилган саволлар ва унинг жавобларини ўқишингиз мумкин.
— Катта жамоага қўшилишингиз учун 26 йил керак бўлганини қандай изоҳлайсиз?
— Бунинг сабабини тушунтириш осон эмас. Ҳар йили ўз олдимга қўйган мақсадимга эришишга уриндим. Менимча, ёш унчалик катта аҳамиятга эга эмас, муҳими, мен «Рома»дек катта клуб таркибидалигим. Бундан хурсандман ва нималарга қодирлигимни кўрсатиш учун сабрим етмаяпти.
— Сиз ва Тэмми Абраҳам бирга ўйнай оласизларми?
— Жамоадаги ўрним ҳақида гапирадиган бўлсам, марказий ҳужумда ёки янада кенгроқ позицияда ўйнай олишим мумкинлиги унчалик хавотирга солмаяпти. Ҳужумнинг барча чизиғида ўзимни қулай ҳис қиляпман, «Рома»да ҳам шуни истагандим. Агар жамоага фойдаси тегса ва бунинг учун ҳужумда менга шерик беришса, бунга жон деб амалга ошираман.
— Уйингиздан узоқда, Римда нималар ҳақида ўйлаяпсиз?
— Бундай катта клубга келгунимча қадар яхши ўйинга мослашиб, ўз устимда тинмай ишлаганман. Энди эса нимадир соврин ютиб олиш учун янада кўпроқ меҳнат қилиш ҳақида ўйлашимиз керак. Менинг мақсадим ҳам шу, совринлар ютиш учун «Рома»га ёрдам бериш.
— Жозе Моуриньо билан муносабатингиз қандай? Клубга келишингизда унинг ўрни қандай бўлди?
— Ҳа, биз икки йил олдин Жозе Моуриньо билан (тасодифан) Москвада учрашганмиз. «Рома» менга қизиқиш билдирганини эшитиб, дарров рози бўлганман. Биринчи ўринда, бу Европанинг топ клубларидан бири — «Рома», иккинчидан, Моуриньодек буюк мураббий билан ишлайман.
— Бундай муҳим жойда ўйнашни кутганмидингиз? Сизнингча, қайси позицияда кучлироқсиз?
— Бу ерга келишим билан нимага қодирлигимни тезроқ намойиш этишни истадим. Шу вақтгача кутганимдан ҳам яхшироқ ўйнаганим рост, лекин бу мавсумда истаган ҳамма нарсамизга эришиш учун шу йўлдан боришимга ишонишим керак.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди