ОФК кубоги ҳудудий финал босқичидан ўрин олган "Насаф" - "Аҳал" учрашувида мезбонлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва футболчиси Марко Станоевич иштирок этди ва ўз фикрлари билан ўртоқлашди:
Ўйин оғир бўлишига ўзимиз сабабчи бўлдик, деб ўйлайман. 2та голдан кейин тўхтаб қолдик. Бундай ҳолатда ҳар қандай жамоа жахолашга қодир. Натижа қониқарли бўлса ҳам ўйин кутилганидек бўлмади. Ўйинолди матбуот анжуманида ўйин қизиқарли бўлади, деб айтгандим. Гувоҳи бўлдингиз, хавотирли бўлса ҳам, қизиқарли ўйин кўрдик.
Пенальтиларни одатда, Марко тепарди. Лекин ўйин олдидан агар пенальти белгиланса, уни Ҳусайин тепишини тайинлагандим. Станоевич АГМКга 11 метрлик нуқтадан фойдалана олмаганди. Норчаев ҳам анча совуққон футболчи. Шогирдларим машғулот давомида пенальти тепишни ўзаро машқ қилади ва кўрдикки, бу фойда берди.
ОФК кубогидаги ўйинлардан шуни англадимки, ўзбек футболининг даражаси қўшниларимизникидан юқорида экан. Кўпчилик Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоаси ҳозир биздан кучли, деб ҳисоблаганди. Аммо бундай эмас.
Марко Станоевич: Рақиб бизга иккинчи таймда босим уюштириб ҳисобни тенглаштирди. Ўша пайтда биз ўйинни ташлаб юбордик. Охирига қадар курашишимиз керак эди. Кейинчалик шундай қилганимиз учун ҳам ғалаба қозона олдик, деб ўйлайман.
Биз машғулотда пенальти тепишни машқ қиламиз ва орамиздаги энг яхши ижрочи айнан Рўзиқул Бердиев ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди