
Бишкек шаҳрида ММА бўйича ҳаваскорлар ўртасида Қирғизистон ва Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари терма жамоалари иштирокида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.
Мусобақада ҳар бир терма жамоадан ўн нафардан спортчи ўзаро куч синашди. Барча учрашувларда терма жамоамиз вакиллари устунлигини намойиш қилиб, мезбонларни 10:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Ўзбекистон терма жамоаси шарафини Ҳумоюн Зокиров, Беҳруз Исроилов, Ҳусниддин Сатторов, Шукуржон Рустамов, Беҳруз Акбаров, Мунисбек Мўминжонов, Исло Болтаев, Илёс Комилов, Файзулло Маҳамматов, Ихтиёр Холмуродов муносиб ҳимоя қилди.


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар