15:30 / 26.08.2021
3 725

Шомуродов – энг хавфли ҳужумчи!

Шомуродов – энг хавфли ҳужумчи!
“Рома” футболчилари УЕФА Конференциялар лигаси плей-офф-босқиси жавоб учрашувида “Трабзонспор” вакилларини қабул қилади. Туркиядаги биринчи учрашувда Жозе Моуриньо шогирдлари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган ва римликларга муҳим ғалаба келтирган голни Эллор Шомуродов урган эди.

Жавоб ўйини олдидан “Рома” мухлислари жамоа ғалабасига ва унда Элдор Шомуродовнинг хизмати катта бўлишига ишонч билдирмоқда.
Халқаро миқёсдаги учрашув олдидан римлик ишқибозларнинг ўзбек футболчиси ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Gabriele De Iaco: Мен ғалабани ҳис қиляпман. Қарши ҳужумларда футболчиларимиз “Трабзонспор”га 2-3 та гол ура олади. Шомуродов ҳам, Абрахам ҳам тезкор футболчилар ва уларнинг салоҳияти жуда юқори эканини кўрдик.

Alessandro Tolli: Менимча, бу гал ҳам бизга ғалабани биринчи учрашувда иккинчи голни урган ҳужумчи келтиради. Элдор туркиялик рақиблар дарвозасига йўл топиб олган. Ҳозир Шомуродов рақиб учун Абрахамга қараганда анча хавфли ҳужумчи.

Dario Aùrore (Alessandro Tolli фикрига жавобан): Фикрингга қўшилмай иложим йўқ. Умуман олганда, ўзбек футболчиси ўз ўйини билан жуда яхши таассурот қолдиряпти. У биринчи турда “Фиорентина”га ҳам гол уришга яқин эди. Омад етишмади холос.

Massimiliano Pivetti: “Трабзонспор”га қарши иккинчи ўйинга Жозе Моуриньо қайси ҳужумчини тушуриши қизиқтиряпти. Бир томондан Шомуродов биринчи ўйинда гол уриб ғалабани таъминлади, иккинчи тарафдан Тэмми Абрахам “Фиорентина” билан бўлган баҳсда иккита голли пас узатди.

Luis Corigliano: Мен Шомуродовдан ҳам, Абрахамдан ҳам гол кутяпман. Икки ҳужумчини ҳам бошланғич таркибда майдонга тушириш керак.

Andrea Schifano: Жавоб учрашувида турклар тўпни назорат қилиш ва ҳужумга эътибор қаратади ва бу омил ҳужумчиларимизнинг яхши имкониятга эга бўлишига хизмат қилади. Менимча, бошланғич таркибда Абрахамни тушириш керак. Англиялик ҳужумчи фаолияти давомида Шомуродовдан кўп гол урган.

Angelo Scariolo: Моуриньо ва янги футболчиларимиз ҳайратга солмоқда. Шомуродов, Абрахам, Парисиу ва Ибаньеснинг келиши жамоамизни кучайтирди.

Anna F. Ferone: Менимча, илк дақиқалардан Абрахамни ўйнатиб, кейин захирадан Шомуродовни тушириш керак. Мана шу идеал вариант. Ўзбек футболчиси захирадан тушиб ҳам зўр ўйнай олади. Буни у “Женоа”да ҳам исботлаб қўйган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » Шомуродов – энг хавфли ҳужумчи!
[/banner_pushhouse