
УЕФА Конференциялар лигаси плей-офф босқичидан ўрин олган "Рома" - "Трабзонспор" учрашуви ўз якунига етди. Унда мезбонлар 3:0 ҳисобида зафар қучди.
20-дақиқада Кристанте кучли зарбаси билан ҳисобни очган бўлса, Николо Заниоло иккинчи бўлимда орадаги фарқни иккитага етказди. Захирадан ўйинга қўшилган Эл-Шаарави ўз имкониятидан унумли фойдаланиб, ҳисобни йирик кўринишга келтирди. Шомуродов эса, 65-дақиқада майдонга тушди.
Шундай қилиб, икки ўйин натижасига кўра 5:1 ҳисобида зафар қучган римликлар Конференциялар лигаси гуруҳ босқичига йўл олди.
"Рома" (Италия) – "Трабзонспор" (Туркия) 3:0
Гол: Кристанте (20, 1:0), Заньоло (65, 2:0), Эл-Шаарави (84, 3:0).
Рома – Руй Патрисиу, Карсдорп, Манчини, Винья, Рожер, Мхитарян (Карлес Перес, 72), Верету, Кристанте, Пеллегрини, Дзаньоло, Абрахам (Шомуродов, 65).
Трабзонспор – Чақир, Витор Уго, Бруно Перес (Асан, 72), Иэ, Гамшик, Троннсен (Кейбаши, 72), Сиопис (Сари, 67), Жервиньо (Омюр, 46), Бакасетас, Нвакаэме, Корнелиус (Жанини, 19).
Огоҳлантириш: Верету (38), Сиопис (39).
Биринчи ўйин: 2-1

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар