11:23 / 28.08.2021
3 450

Дилшод Раҳматов: "Португалияни бизни менсимай майдонга тушгани учун жазоладик"

Дилшод Раҳматов: "Португалияни бизни менсимай майдонга тушгани учун жазоладик"
Ўзбекистон ва Португалия футзал терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик баҳси ўз якунига етди. Кескин курашлар остида ўтган баҳсда ҳамюртларимиз европалик номдор рақибларини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Футзал тарихимиздаги энг шонли ғалаба сабабли жамоамиз сардори - Дилшод Раҳматов билан алоқага чиқдик.

- Ғалаба ҳақида фикрингиз. Ғалабанинг асосий омили нимада бўлди?
- Ўйин жуда ҳам яхши бўлди. Ўйлашимча, бугун рақибга нисбатан кўпроқ вазият яратдик. Барчасига учрашувга яхши руҳий тайёргарлик билан тушганимиз таъсир кўрсатди. Меҳмонда ҳаракат қилганимизга қарамай, кучли иштиёқ эвазига ғалаба қозондик. Ўзи грандларга қарши ўртоқлик учрашувларида яхши иштирок этаётган бўлсакда, натижа хафа қилаётган эди. Бугун рақибга нисбатан ҳимояда камроқ хато қилганимиз таблодаги ҳисобга таъсир кўрсатди. Бундан ташқари, бугун Португалия бизни менсимайроқ паркетга чиқиб келди. шу боис, ўз кучимизни икки ҳисса намойиш этишга, характер кўрсатишга уриндик.

- Aргентина ва Испания билан баҳсда терма жамоамизда бироз эҳтиёткор кўринганди. Бугун анча тажовузкор ўйин кўрдик?!
- Тўғри, Испания билан учрашувнинг биринчи бўлимда қўрқув бўлди. Шунга қарамай, иккинчи таймда ўзимизга келдик. 1:0 ҳисоби майдонда тенг кучлар тўқнашганидан далолат беради. Кўпроқ ҳимоядаги тайёргарлигимизни синаб олишга уринганимиз учун ташқаридан шундай кўринган бўлиши мумкин.
Aргентинага қарши ўйинда эса, турли хил тўртликларда тўп сурдик. Кучли рақиб фонида экспериментал таркиб ва янги комбинацияларни синаб кўрганимиз учун 3:1 натижаси билан енгилдик. Ўйлашимча, рақиб бизни Коста-Рика билан 3:3 ўйнаган баҳсимиздан хулоса қилиб бизга баҳо бергани панд берди. Ўзбекистонга паст баҳо бергани учун бугун уларни "жазоладик".

- Мундиал олдидан савияли терма жамоалар билан ўртоқлик учрашуви ўтказиш қайси аспектларда наф келтиради деб ҳисоблайсиз?
- Биринчи навбатда ўртоқлик учрашувларидаги рақиблар тўғри танланганини алоҳида эътироф этиш шарт. Коста-Рика Гватемаланинг протатипи бўлса, Испания гуруҳимиздаги Россия сингари тўп суради. Эртага (бугун) Aнгола билан куч синашамиз. Сезганингиздек, бу терма билан ўйинда Мисрга қарши ўйлаган режаларимизни синовдан ўтказамиз.

- Турнирга 15 кун қолди. Мундиал олдидан жамоанинг кайфияти қандай?
- Кайфият аъло даражада! Тўғри, натижаларимиз мухлисларимизни хурсанд қилмаяпти, бироқ шундай ўйинларда камчиликларимизни кўриб олишимиз мумкин. Худо хоҳласа, мусобақага ҳар жабҳада тайёр ҳолда бормоқчимиз. Мақсадимиз ўзбек халқига қувонч улашиш!

Яҳёхўжа Улуғхўжаев суҳбатлашди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Дилшод Раҳматов: "Португалияни бизни менсимай майдонга тушгани учун жазоладик"