23:30 / 28.08.2021
2 597

Достон Турсунов: Абрамов шахсий адоват туфайли мени терма жамоага чақирмаган

Достон Турсунов: Абрамов шахсий адоват туфайли мени терма жамоага чақирмаган
Ўзбекистон миллий терма жамоаси янги бош мураббий Сречко Катанец бошчилигида ўқув-машғулот йиғинини бошлади. Биринчи кунда Хитой биринчилигида ҳаракат қилаётган легионеримиз Достон Турсунов ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

"Тошкентга 13 август куни етиб келгандим. Сўнгги ўйинимни ўтказишим билан бу ерга шошилдим. Ҳозирда фаолиятимни Хитой чемпионатида давом эттирмоқдаман. Кейинчалик, янада кучлироқ биринчиликка бориш ниятим бор.

Муаммо доим ва ҳар ерда бўлиши мумкин. Вадим Абрамов билан ўртамиздаги зиддият ҳам шунга ўхшаш ҳолат. Бу мураббийнинг позицияси. Мени терма жамоага чақиришса, бор кучим билан ўйнайман. Ҳар бир мутахассиснинг ўз услуби бор. Балки унинг қарашларига мос эмасдирман.

У билан гап талашиб қолганмиз. Ёшлик қилиб Абрамов билан айтишиб қолганман. Ҳозир у билан муомаламиз яхши. Лекин мени нега терма жамоага чақирмаганини билмайман. Шахсий адовати туфайли мени терма жамоага чақирмаганини нотўғри, деб ҳисоблайман. Бу адолатдан эмас. Мураббий терма жамоани биринчи ўринга қўйиши лозим. Бу ерда шахсий муаммолар иккинчи даражали.

Ҳозирги кунда терма жамоамизнинг ҳимоя чизиғи яхши даражада. Рустам Ашурматов билан бир неча йил биргаликда ўйнаганмиз. Ислом Қобилов билан ҳам тандемда ўйнаганман. Муҳими, ҳимояда рақобат бор".

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Достон Турсунов: Абрамов шахсий адоват туфайли мени терма жамоага чақирмаган