10:23 / 29.08.2021
1 975

Моуринью Борха Майорални "Рома"да олиб қолмоқчи

Моуринью Борха Майорални "Рома"да олиб қолмоқчи
Жозе Моуринью Борха Майораль ҳақида гапирди. "Рома" клуби бош мураббийи Жозе Моуринью ҳужумчи Борха Майорални жамоадан кетишини истамаяпти. Футболчининг трансфер ҳуқуқи "Реал Мадрид"га тегишли ҳисобланади. Испан клуби эса Майорални "Кристал Пэлас"га трансфер қилиш ниятида.

"Биз Борха Майорални ушбу мавсумдаги режаларимизга қўшганмиз. Икки донагина ҳужумчи билан қолиш жуда катта таваккал. У кучли ўйинчи, ўтган мавсум ажойиб голлар киритган. Маёрал кучли меҳнат қилмоқда, мен уни йўқотишни хоҳламайман", - дейди Жозе Моуринью.

Эслатиб ўтамиз, Майораль "Реал" тарбияланувчиси, "Рома" уни 2022 йилнинг ёзига қадар ижарага олганди. Форвард ўтган мавсум римликлар таркибида 45та ўйинда майдонга тушиб, 17та гол ва 7та ассист қайд этганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Моуринью Борха Майорални "Рома"да олиб қолмоқчи