“Насаф” клуби ўз майдонида “Навбаҳор”га ютқазиб қўйгач, мезбонлар устози Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида муаммолар ҳақида очиқ гапирди.
- Ўйин ҳақида нима дейман? Ўйлашимча, ёмон ҳаракат қилмадик, омадимиз келмади. Баъзи вазиятларда “Навбаҳор” дарвозабони яхши ҳаракат қилди. Йигитларга унчалик эътироз йўғ-у, барибир натижа яхши бўлмади. “Навбаҳор” кўп вазият яратмади, аммо узоқдан тепилган тўп дарвозамиз тўридан жой олди.
- Нега легионерлар захирадан майдонга туширилди?
- Легионерларимизни ўйинни кучайтириш учун иккинчи бўлимга олиб қўйгандик. Улар имкон қадар жамоага ёрдам беришга ҳаракат қилди. Лекин айрим позицион хатоларга ҳам йўл қўйишди. Рақиб қарши ҳужумга ўтганида марказда нуқсонлар бўлди. Режамиз тўғри эди, фақат бугун омадимиз келмади.
- Ойбек Бозоров майдондан четлатилган вазиятда дарвозабон биринчи бўлиб тўпга чиқиши керакмиди?
- Қизил карточка бўлган вазиятни кўриш керак. Ўйлашимча, Ойбек тўпга биринчи бўлиб улгургандек эди. Балки бу қизилга тортадиган вазият эмасдир. Бошқатдан кўргандан сўнг, фикр билдириш мумкин.
- Раҳбарият билан ўртангизда яна келишмовчилик борлиги ҳақида маълумотлар бор...
- Тўғрисини айтишим керак, вазият биз кутгандек эмас. Анча муаммоларимиз ечилмаяпти. Бугунги мағлубиятни ўз бўйнимга олиб, улар билан вазиятни муҳокама қилмоқчиман, ўз фикримни билдирмоқчиман. Яъни, раҳбарлар билан ўз тақдирим ҳақида гаплашмоқчиман. Натижа учун фақат футболчилар ва мураббийлар жавобгар бўлмаслиги керак. Ҳамма бирлашиши керак. Қачондир ўйинимизда пасайиш бўлиши керак эди. Вазият шунга қараб келаётганди. Шу боис раҳбарият билан очиқчасига гаплашмоқчиман.
- Бу футболчиларнинг руҳий ҳолатига ҳам таъсир қиляптими?
- Албатта, таъсир қилади. Футболчиларни ҳар доим ўйнанглар деб мотивация бериш ҳам эффект беравермайди. Вазият жиддий. Жамоамиз олдида учта фронтда ўйинлар турибди. Эътиборсизлик бўлаверса, янада чуқурлашиши мумкин.
- Клубда муаммо нимада? Ойли маошларми ёки...
- Ташкилотчилик масаласи. Рағбатлантириш, мотивация бериш керак. Бу бугунги ўйинга баҳона эмас. Ушбу мағлубият фожеа эмас. Биз ҳали ҳар бир фронтда юқори ўринлар учун курашишимиз мумкин. Аммо ташкилотчилик тарафидан эътиборсизлик бўлаверса, бу ўйинимизга таъсир қилиши мумкин. Муаммо олдиндан ўртага ташланган. Бу нимадалигини улар ҳам, биз ҳам биламиз. Фақат жамоага эътибор керак, бу нарса жуда ҳам муҳим. Раҳбарият жамоа билан бирга бўлиши, ҳимоя қилиши ва қўллаб-қувватлаши керак. Балки бошқа янгиликлар ҳам бўлиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди