Дубайда ташкил қилинган ёшлар ўртасидаги бокс бўйича Осиё чемпионатининг қизлар ўртасидаги финал жангларида иштирок этган ўзбекистонлик 5 нафар вакиламиз ўз жангларини ўтказиб бўлди.
Қувонарлиси, барча қизларимиз рақибаларини мағлуб этиб, Осиё чемпионлигини қўлга киритдилар. - 48 кг вазнда Фарзона Фозилова ҳиндистонлик Нведита Каркини, - 50 кгда Сабина Бобоқулова ҳам ҳиндистонлик Таманани, -52 кгда Феруза Казакова яна бир ҳиндистонлик Симран Вермани ва -57 кгда Нигина Ўктамова ҳам Ҳиндистон вакиласини мағлуб этишни уддалади ва чемпионга айландилар. Шунингдек, -70 кгда Азиза Зокирова қозоғистонлик Гаухар Шайбековани катта устунлик билан мағлубиятга учратиб терма жамоамизга яна бир олтин медални тақдим этди.
Шу тариқа ёшларимиз умумжамоа ҳисобида 8 та олтин, 3 та кумуш ва 6 та бронза медалларига эга чиқишди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди