2 308
ОЧЛ. ОФК ҳисоблаш тизимини ўзгартирди ва энди Ўзбекистонда 3+1 учун имконият пайдо бўлди
ОФК янгиланган клублар рейтингини эълон қилди. Бунгача Ўзбекистон умумий рейтингда 9, Ғарб минтақасида 5-ўринда эди. Янгиланган рейтингда эса Ўзбекистон умумий рейтингда 7, Ғарб минтақасида 4-ўринга чиқиб олди.
Бунга ОФК томонидан рейтингни тузишдаги ҳисоблаш тизимининг ўзгартиргани сабаб бўлди, деб ёзади Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз каналида.
Айни пайтдаги ҳолатга кўра Ўзбекистон 2023 йил Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида 2та ва саралаш босқичида 2та клубга эга бўлиши кутилмоқда.
Ҳисоблаш тизими қандай ўзгарди? Олдинлари ОФК ОЧЛ ва ОФК кубоги мусобақасидаги клубларнинг очколарини қўшарди ва клублар сонига бўларди. Яъни 2021 йил халқаро майдонда юртимиз шарафини 3та клуб ҳимоя қилди ("Пахтакор", АГМК ва "Насаф"). Янгиланган ҳисоблаш тизимида ОЧЛ алоҳида ва ОФК кубоги алоҳида ҳисобланди. Яъни "Насаф"нинг муваффақиятли юриши очколаримизнинг янада кўпайишига олиб келмоқда.
Янада эътиборли томони Ўзбекистон 2022 йил ушбу рейтингда Ғарб минтақасида 3-ўринга чиқиб олиши кутилмоқда. Иккинчи ўриндаги Эрон биздан 0,405 балл кўп тўплаган. Агар бу фарқни йўққа чиқариб иккинчи ўринга чиқа олсак 2024 йилги мавсумда Ўзбекистонга ОЧЛда 3+1 квотаси берилади.
Эслатиб ўтамиз, 2020-2021 йилларда ОЧЛда Ўзбекистонга 1+1 квотаси берилган эди.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди