Сречко Катанец бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 5 сентябрь куни Швеция билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.
Терма жамоамиз учун Европа терма жамоаларига қарши майдонга чиқиш кеча ёки бугун содир бўлаётгани йўқ. Умуман олганда биз учун бу янгилик ҳисобланмайди. Қайсидир маънода кўникма шаклланиб улгурган, дея оламиз. Боиси миллий жамоамиз Европа вакиллари билан ўйнаш анъанасини бошлаганига қарийб 20 йилдан ошди. Ушбу йўлдаги илк баҳс Озарбайжон терма жамоасига қарши кечган бўлиб, улар билан шу кунгача нақд 9 бор тўқнаш келганмиз.
Кейинги ўринларда Беларусь 3, Арманистон 2, Эстония 2, Словакия 1, Албания 1, Украина 1, Черногория 1, Латвия 1, Грузия 1, Исроил 1 маротабадан рақиблик қилган. Швеция умумий ҳисобда терма жамоамиз учун Европадаги 13 рақиб ҳисобланади.
Озарбайжон - Ўзбекистон 2:1
Ўзбекистон - Озарбайжон 5:1
Исроил - Ўзбекистон 2:0
Ўзбекистон - Арманистон 0:2
Ўзбекистон - Озарбайжон 2:1
Ўзбекистон - Босния ва Герцоговина 2:1
Словакия - Ўзбекистон 4:1
Озарбайжон - Ўзбекистон 2:0
Беларусь - Ўзбекистон 2:2
Ўзбекистон - Беларусь 1:2
Латвия - Ўзбекистон 0:3
Озарбайжон - Ўзбекистон 3:1
Ўзбекистон - Озарбайжон 0:0
Озарбайжон - Ўзбекистон 1:0
Ўзбекистон - Эстония 0:0
Ўзбекистон - Босния ва Герцоговина 0:0
Арманистон - Ўзбекистон 3:1
Албания - Ўзбекистон 1:0
Эстония - Ўзбекистон 3:3
Черногория - Ўзбекистон 1:0
Украина - Ўзбекистон 2:0
Озарбайжон - Ўзбекистон 0:0
Ўзбекистон - Грузия 2:2
Беларусь - Ўзбекистон 1:0
Мана шу ўйинларда жамоамиз 4та ғалаба, 13та мағлубият, 7да дуранг қайд этилган. Одатда ватан жамоасидан ҳар қандай ҳолатда ҳам ғалаба кутамиз. Лекин кучли рақиблар билан учрашувлардаги мағлубиятлар фойдадан ҳоли бўлмайди. Қолаверса мураббий учун ҳам шогирдларининг кучли ёки кучсиз томонларини кўриб олиши учун айни пайти саналади. Бўлажак баҳсда футболчиларимизга омад ва зафарлар тилаб қоламиз!
Абдулазиз Искандаров
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди