19:45 / 02.09.2021
2 432

Қозон — 2021: Ўзбекистонлик 3 боксчи ярим финалга йўл олди

Қозон — 2021: Ўзбекистонлик 3 боксчи ярим финалга йўл олди
Татаристон Республикасининг Қозон шаҳрида бўлиб ўтаётган Биринчи МДҲ ўйинларининг бокс беллашувларида ўзбекистонлик боксчилар Жавоҳир Куйсинов (48 кг), Саят Илясов (50 кг), Фарруҳ Тўлаганов (54 кг) чорак финалда рақибларини мағлуб этишди.

Жавоҳир Куйсинов арманистонлик рақиби Д.Сафарянни 5:0 ҳисобида мағлуб этди.

Саят Илясов арманистонлик рақиби К.Чапаянни 5:0 ҳисобида енгди.

Фарруҳ Тўлаганов Озарбойжон вакили М. Гасимзаде устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

52 кг вазн тоифасида Меҳрож Истамтошев арманистонлик рақиби А.Хачатарянга 0:5 ҳисобида имкониятни бой берди.

Бокс беллашувлари давом этмоқда. Ўзбекистоннинг яна 5 вакили рингга чиқиши кутилмоқда. Натижалар бўйича қўшимча маълумот берилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Қозон — 2021: Ўзбекистонлик 3 боксчи ярим финалга йўл олди