13:48 / 04.09.2021
2 327

Андрей Шевченко нима учун Украина терма жамоасидан кетганини маълум қилди

Андрей Шевченко нима учун Украина терма жамоасидан кетганини маълум қилди
Андрей Шевченко матбуот анжуманларидан бирида нима учун Украина терма жамоаси бош мураббийлиги лавозимидан кетгани ҳақида гапирди.
"Терма жамоа билан ажойиб беш йилни ўтказдик ва бундан завқ олдик. Биз бир жамоага айлангандик. Ўйлайманки, барчада мен ва мураббийлар штаби терма жамоа билан шартномани узайтирмагани ҳақида саволлар бор.

Евро-2020даги мағлубиятдан кейин биз терма жамоа билан шартномани узайтириш қарорига келгандик. Киевга келганидан сўнг Украина футбол федерацияси президенти Андей Павелко билан учрашдик ва у ҳам бу ҳақида биларди. У эса буни ҳозир муҳокама қилишга тайёр эмаслигини айтди. Мен эса таътилга кетдим.

Кейин биз Евро-2020 финалида учрашдик ва шартнома узайтириш борасида хеч қандай гап-сўз бўлмади.

30 июль куни шартнома муддати якунланди ва мен бу ҳақида ижтимоий тармоқда эълон қилдим. Мен кетяпман демадим. Биз терма жамоада ишлашда давом этишни истагандик. Ҳақиқат шу
", - деди Шевченко.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Украина терма жамоасини Александр Петраков бошқармоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Андрей Шевченко нима учун Украина терма жамоасидан кетганини маълум қилди