date

Муай тай. Ҳамюртимиз туркиялик рақибини техник нокаутга учратди ва камарга эга чиқди!

Муай тай. Ҳамюртимиз туркиялик рақибини техник нокаутга учратди ва камарга эга чиқди!
Аралаш жанг турлари бўйича юртимиз шарафини ҳимоя қилувчи спортчимиз Шавкат Минаваров халқаро турнирда иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик.

Туркиянинг Истанбул шаҳри мезбонлик қилган мазкур мусобақада +90 кг вазн тоифасидаги спортчимиз мезбонлар вакилини мағлубиятга учратди. Минаваров жангни биринчи раунддаёқ техник нокаут эвазига ўз фойдасига якунлади.

Маълумот учун, Шавкат Минаваров UFC билан шартнома имзолаш арафасида турибди. Спортчимизга кейинги фаолиятида омад тилаймиз!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Муай тай. Ҳамюртимиз туркиялик рақибини техник нокаутга учратди ва камарга эга чиқди!