МДҲ ўйинларида бокс бўйича терма жамоамиз 20 та медални қўлга киритди

МДҲ ўйинларида бокс бўйича терма жамоамиз 20 та медални қўлга киритди
Россиянинг Қозон шаҳрида ўтказилаётган МДҲ ўйинларида бокс мусобақлари ўз якунига етди. Ўғил боллар ўртасидаги баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси 4 та олтин, учта кумуш ва иккита бронза медалини қўлга киритди.

Олтин медални -48 кг вазнли Жавоҳир Қўйсинов, -50 кгда Саят Ильясов, -54 кг вазн тоифасида Фаррух Тўлаганов ҳамда - 63 кгда Бунёджон Амиров делегациямизга тақдим этган бўлса,

-46 кгда Илҳомжон Эргашев, -57 кг вазнда Қаҳрамонжон Фозилов, -80 кгда Равшанжон Солиев кумуш медални қўлга киритди.

- 60 кгда Умидилло Абдурасулов ҳамда -66 кгдаги вакилимиз Шаҳбозбек Жафаров бронза медалига эга чиқди.

Маълумки, қизларимиз 3 та олтин, 6 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритган эдилар. Шу тариқа терма жамоамиз жами, 7 та олтин, 9 та кумуш ва 4 та бронза медали билан мусобақани якунлади.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар