16:58 / 07.09.2021
1 497

МДҲ ўйинлари—2021. Ўзбекистон делегациясининг медаллари сони 47 тага етди

МДҲ ўйинлари—2021. Ўзбекистон делегациясининг медаллари сони 47 тага етди
Фото: МОҚ
Россиянинг Қозон шаҳрида МДҲ ўйинлари бўлиб ўтмоқда. 6 сентябрь кунги мусобақаларда Ўзбекистон делегацияси 11 та медалга эга чиқди.

Пневматик қуролдан ўқ отиш (10 м) баҳсларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Муҳаммад Камолов олтин медалга эга чиқди. Бу Ўзбекистон учун 15-олтин медал бўлди.

Курашчилардан тўрт нафари кумуш медалга эга чиққан бўлса, беш нафари бронзани қўлга киритди. Шунингдек, 3х3 баскетбол бўйича аёллар терма жамоаси бронза медалига эга чиқди.

Шу тариқа Ўзбекистон делегациясининг медаллари сони 47 тага (15 та олтин, 18 та кумуш ва 14 та бронза). Ўзбекистон умумий рўйхатда Россиядан кейин иккинчи ўринда бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, МДҲ ўйинларида 9 та давлат — Россия, Ўзбекистон, Озарбайжон, Беларусь, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Молдова ва Арманистондан 14 ёшдан 23 ёшгача бўлган спортчилар қатнашмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » МДҲ ўйинлари—2021. Ўзбекистон делегациясининг медаллари сони 47 тага етди