10:22 / 09.09.2021
1 763

МДҲ ўйинларида муайтайчиларимиз 8 та медални қўлга киритди

МДҲ ўйинларида муайтайчиларимиз 8 та медални қўлга киритди
Хабарингиз бор, Россиянинг Қозон шаҳрида МДҲ ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Мазкур турнирда ўзбекистонлик спортчилар ҳам муваффақиятли иштирок этаяпти. Муайтайчиларимиз ҳам ўзларини ижобий томондан кўрсатиб, совринли ўринларни қўлга киритди.

Жумладан, муайтай усталари терма жамоамиз делегациясига 8 та медални қўшиб қўйишди. 57 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Фахриддин Ҳасанов МДҲ ўйинлари чемпионига айланди. У финалда қирғизистонлик Уларбек Абдиевни мағлубиятга учратди. Шунингдек, Парвиз Абдуллаев (63,5 кг) кумуш, Давлатшоҳ Шамсиев (60 кг), Раҳимжон Болтабоев (67 кг), Каримжон Каримов (71 кг), Азизбек Мадаминов (75 кг), Шаҳрамхон Ҳасанхонов (81 кг), Исматилла Исматиллаев (91 кг) бронза медалига сазовор бўлди.

Шу тариқа Ўзбекистон делегациясида медаллар сони 67 тага етди. Шулардан 17 таси олтин медаллардир. Кумуш медаллар сони 26 та, бронзалар эса 24 тани ташкил этган ва медаллар жамғариш бўйича Россиядан кейин 2-ўринни банд этиб турибди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » МДҲ ўйинларида муайтайчиларимиз 8 та медални қўлга киритди