15:25 / 10.09.2021
1 794

Шавкат Мирзиёев паралимпиячилар билан учрашув ўтказмоқда

Шавкат Мирзиёев паралимпиячилар билан учрашув ўтказмоқда
Фото: Шерзод Асадов.
Президент Шавкат Мирзиёев Токиода ўтган XVI Паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорлари билан учрашув ўтказмоқда.
Маросимда парламент аъзолари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ота-оналар, устоз ва мураббийлар қатнашмоқда.

Давлатимиз раҳбари мусобақа иштирокчилари, уларнинг тимсолида бутун халқимизни Ўзбекистон терма жамоасининг Паралимпия ўйинларида қўлга киритган ғалабаси билан муборакбод этди.

– Сизларга олган орден-медалларингиз, кўрсатган жасорат ва матонатларингиз учун катта раҳмат айтаман. Ҳаммамиз олис Токио шаҳрида бўлиб ўтган XVI Паралимпия ўйинларини катта ҳаяжон ва чексиз фахр билан кузатиб бордик. Барчангизга маълум, бу гал терма жамоамиз 8 та олтин, 5 та кумуш ва 6 та бронза медалини қўлга киритди. Ана шу қимматли 19 та медалнинг 11 таси, шижоатли спортчи қизларимиз томонидан қўлга киритилгани тарихимизда мисли кўрилмаган воқеадир, – деди Шавкат Мирзиёев.

Паралимпия ўйинларида мамлакатимиз терма жамоаси 160 дан зиёд давлат ўртасида – ўн олтинчи, Осиё қитъаси ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида – тўртинчи, Марказий Осиёда эса – биринчи ўринни эгаллади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шавкат Мирзиёев паралимпиячилар билан учрашув ўтказмоқда