Президент Шавкат Мирзиёев 10 сентябрь, жума куни Токио шаҳридаги ёзги Паралимпия ўйинларининг ўзбекистонлик ғолиб ва совриндорлари, уларнинг ота-оналари ва мураббийлари билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.
Давлат раҳбари ўз нутқи бошида спортчиларни улкан ғалабаси билан самимий табриклади.
«Ҳаммамиз олис Токио шаҳрида бўлиб ўтган ўн олтинчи паралимпия ўйинларини катта ҳаяжон ва чексиз фахр билан кузатиб бордик. Барчангизга маълум, бу гал терма жамоамиз 8 та олтин, 5 та кумуш ва 6 та бронза медалини қўлга киритди. Ана шу қимматли 19 та медалнинг 11 таси шижоатли спортчи қизларимиз томонидан қўлга киритилгани, тарихимизда мисли кўрилмаган воқеадир.
Мамлакатимиз терма жамоаси 160 дан зиёд давлатлар ўртасида ўн олтинчи, Осиё қитъасида ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида тўртинчи, Марказий Осиёда эса биринчи ўринни эгаллади.
Япон заминида ғолиб ўғил-қизларимиз шарафига ҳар гал мадҳиямиз янграб, ватанимиз байроғи баланд кўтарилганида қалбларимиз чексиз ифтихорга тўлди. Бугунги қувончли кунда сизларнинг ҳар бирингиз ҳақида ҳар қанча тўлқинланиб, ғурурланиб гапирсак, арзийди», — деди Президент.
Давлат раҳбари ғолиб ва совриндорларнинг барча қийинчиликларни енгиб ўтишида беқиёс ҳисса қўшган мураббийлари ва ота-оналарга алоҳида ташаккур билдирди.
«Мусобақаларда вакилларимиз эришган ютуқлар тинимсиз жисмоний машқлар билан бирга, кучли руҳий тайёргарлик, мустаҳкам ирода ва пок ният самарасидир.
Албатта, ҳозирги оғир пандемия шароитида Паралимпия ўйинларига муносиб тайёргарлик кўриш, бундай катта ютуқларга эришиш осон бўлмади. Мусобақанинг дастлабки кунларида Токио шаҳрида 25 нафар спортчимизга нисбатан қаттиқ карантин талаблари қўллангани ҳам, жиддий муаммолар туғдирди.
Ўз йўналишларида ғолибликка асосий даъвогар ҳисобланган Лобар Хуррамова, Севинч Салаева, Васила Алибоева сингари дзюдочи қизларимиз шундай сабаблар туфайли, баҳсларда иштирок эта олмади. Умид қиламизки, улар кейинги сафар ўзларининг нималарга қодир эканини, албатта, исботлашади.
Шу ўринда, бу галги мусобақаларда омади келмаган ёшларимизга қарата айтмоқчиман: жаҳондаги энг кучли спортчилар беллашган Паралимпия ўйинларида қатнашиб, ўз салоҳиятингизни дунёга намоён этганингизни ўзи ҳам, катта ифтихордир», — деди Шавкат Мирзиёев. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди