18:12 / 10.09.2021
2 248

Абдулла Абдуллаев: "Швеция билан баҳсда билдирилган ишончни тўлиқ оқлаш учун ҳаракат қилдим"

Абдулла Абдуллаев: "Швеция билан баҳсда билдирилган ишончни тўлиқ оқлаш учун ҳаракат қилдим"
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец Швеция билан кечган ўртоқлик баҳсида Абдулла Абдуллаевни асосий таркибда майдонга туширди. Айтиш керак, Абдулла ушбу баҳсда майдонда ёмон ҳаракат қилмади. Буни футболчининг ўзи ҳам таъкидлаб ўтди.

Ўйин ҳақида
- Швеция билан ўйин жуда ажойиб тарзда кечди. Бош мураббийнинг берган ҳар бир кўрсатмасига асосан ҳаракат қилдик. Рақибимиз жуда кучли эди ва шу сабабли ўз услубимизда ҳам шунга яраша ўзгаришлар бўлди. Умуман олганда, Швеция билан баҳс қизиқарли кечди.

Швеция таркиби борасида
- Рақибимиз бу ўйинга аралаш таркибни майдонга туширса ҳам, улар кучли эди. Швецияда тенг кучли футболчилар борлиги кўзга ташланди.

Кўрсатган ўйини тўғрисида
- Билдирилган ишончни тўлиқ оқлаш учун ҳаракат қилдим. Қандай ўйин намойиш қилганимга бош мураббий баҳо беради. Албатта, камчиликлар бўлди. Мана шундай жамоага қарши баҳслар футболни янада тарбиялайди. Бу ўйин менга катта мактаб бўлди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Абдулла Абдуллаев: "Швеция билан баҳсда билдирилган ишончни тўлиқ оқлаш учун ҳаракат қилдим"