22:09 / 10.09.2021
2 624

Виктор Жалилов: "Икки жамоа ҳам ғалабага муносиб эди, дея олмайман"

Виктор Жалилов: "Икки жамоа ҳам ғалабага муносиб эди, дея олмайман"
Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - АГМК (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Виктор Жалилов фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйлашимча, ҳисоб ўйинга мос бўлди. Ҳеч бир жамоа ғалабага муносиб эди, дея олмайман. Голли вазиятлар кўп бўлмади. Бундай учрашувлардан барчасини ягона гол ҳал қилади. Бизда ҳам, АГМКда ҳам тўп назоратига эгалик кузатилди. Ҳужумлар, қарши ҳужумлар уюштиришга интилди.

Ҳужумга эътибор қаратишга интиляпмиз, лекин кўп нарса футболчиларнинг маҳоратига, рақибнинг қаршилигига ҳам боғлиқ. Қолаверса, АГМК ҳам кучли жамоа, бежиз турнир жадвалининг юқори ўринларида бормаяпти. Тўғри, ҳужумда муаммоларимиз бор, ҳужумларимиз якунига етмай қоляпти. Лекин барибир, аста-секин ҳужумдаги салоҳиятимизни ошириб боряпмиз. Ҳали олдинда кўп ўйинлар бор. Голбан ҳақида бирор нарса, дея олмайман, барчаси текширувлардан кейин аниқ бўлади. Ҳаммаси шифокорларга боғлиқ.

Бизда ҳеч ким ҳимоядан ўйнашни атайин хоҳламайди. Барчаси таркибда қандай футболчилар борлигига боғлиқ. Йигитларни ранжитмоқчи эмасман, лекин айрим жиҳатлар бўйича аксарият футболчиларимизга маҳорат етишмаяпти. Шу боис, жамоамиздан Ўзбекистон термасида футболчи йўқ. Ҳужумдаги футболчиларимиз терма даражасига тортадиган ўйин кўрсатишмаяпти. Ўйлашимча, улар ҳали ўз маҳоратларини кўрсатишади. Мисол учун, Ўринбоев биринчи даврадагига нисбатан анча ўйинини ўнглаб олди
", - дейди Виктор Жалилов.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Виктор Жалилов: "Икки жамоа ҳам ғалабага муносиб эди, дея олмайман"