date
views 2 423

Конференциялар лигаси: Бугун "Рома" ЦСКА билан ўйнайди

Конференциялар лигаси: Бугун "Рома" ЦСКА билан ўйнайди
Бугун Конференциялар лигаси 1-туридан ўрин олган учрашувлар ўтказилади. Беллашувлар орасида биз учун аҳамиятлиси "Рома" иштирокидаги баҳс ҳам бор.

Элдор Шомуродов ҳаракат қилаётган римликлар Болгариянинг ЦСКА клуби билан куч синашади. Ўйин Италиядаги "Олимпико" стадионида ўтказилади. Учрашув Тошкент вақти билан 00:00да бошланади.

Жозе Моуриньо шогирдлари жойлашган "С" гуруҳидаги иккинчи баҳс Норвегиянинг "Буде-Глимт" ва Украинанинг "Заря" клуби ўртасида кечади. Бу ўйин ҳам 00:00да старт олади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Конференциялар лигаси: Бугун "Рома" ЦСКА билан ўйнайди