«Насаф» Суперлиганинг 18-турида Навоийнинг «Қизилқум» жамоасини қабул қилади. «Насаф» – «Қизилқум» учрашуви 16 сентябрь куни Қарши шаҳридаги «Марказий» стадионда бўлиб ўтади. Беллашув соат 19:00да бошланади.
Жамолар турнир жадвалида ҳам бир-бирилари билан ёнма-ён кетишмоқда. «Aждарлар» 27 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалининг 5-поғонасини банд этиб турган бўлса, навоийликлар 1 очко фарқи билан 6-ўринни эгаллаган.
Ўзаро учрашувлар тарихидан
Мазкур жамоалар Ўзбекистон чемпионатида шу вақтга қадар 45 бор куч синашишган. Бўлиб ўтган 27 ўйинда қаршиликлар, 7 ўйинда эса навоийликлар зафар қучган. 11 ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар фарқи 84-46га тенг. Устунлик «аждарлар» томонида.
Ўзаро тўқнашувларда қайд этилган энг юқори ҳисоблар қуйидагича: «Насаф» – «Қизилқум» 7:1, «Қизилқум» – «Насаф» 3:1. Жамоалар сўнгги ўзаро учрашувни 2021 йили 10 апрель куни Навоийда ўтказган. «Aждарлар» меҳмонда 1:2 ҳисобида ғалаба қозонишган.
Эътиборингизга, жамоалар иштирокидаги сўнгги беш ўйиннинг натижаларини ҳавола қиламиз:
10.04.2021. Қизилқум – Насаф 1:2
10.09.2020. Насаф – Қизилқум 4:0
01.03.2020. Қизилқум — Насаф 1:3
14.09.2019. Қизилқум — Насаф 0:0
10.05.2019. Насаф — Қизилқум 1:1 «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди
Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео)