22:20 / 16.09.2021
2 177

Ҳамиджон Актамов: "Чиройли ўйин кўрсатган бўлсак-да, бу эсдан чиқади ва тарихда натижа қолади"

Ҳамиджон Актамов: "Чиройли ўйин кўрсатган бўлсак-да, бу эсдан чиқади ва тарихда натижа қолади"
Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган "Насаф" - "Қизилқум" (2:1) ўйинидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Ҳамиджон Актамов ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Ўйин ҳақида
- Чиройли ўйин кўрсатган бўлсак-да, бу эсдан чиқади ва тарихда натижа қолади. Яхши ўйнадик. Биринчи таймда йўқ жойдан, 2 та стандарт вазиятдан гол ўтказиб юбордик. "Насаф" жамоасига 22 сентябрь кунги ўйинда омад тилайман. Жамоанинг келажаги бор. Ҳали улар яхши натижа кўрсатади. Ўзимиз ҳам камчиликларимиз устида ишлаб, керакли очколарни йиғишга ҳаракат қиламиз.

- Жамоанинг ўз олдига қўйган мақсади нима? Чемпионликми ёки совринли ўринлар учун курашишми?
- Менимча, энди чемпион "Пахтакор" эканлиги аниқ бўлиб улгурди.

- Ватсадзе 35 дақиқа ҳаракат қилди. Унинг ўрнига Жамшид Ҳасановни майдонга туширдингиз. Кейин ўз навбатида, Ҳасанов яна алмаштирилди. Ўйинидан қониқмадингизми?
- Энди бу бизни ишимизда, нима ҳам дейман? Тактик ўзгаришларни амалга оширдик. Ватсадзега эътирозимиз йўқ. Ўзгаришлар ўз самарасини берди, ўйинимиз ўзгариб, гол урдик.

- "Қизилқум"нинг иккинчи даврадаги натижалари қониқарсиз. Бунга нима сабаб бўлмоқда?
- Сабаби кўп футболчиларимиз касал бўлиб қолишди. Бир ой ичида даволаниб чиқишди ва бир ойда қайта касалланганлар ҳам бўлди. Соғлиқ муҳим, шу боисдан кўп нарса талаб қилолмаймиз. Бундан кейин яхши ўйин кўрсатишга интиламиз.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ҳамиджон Актамов: "Чиройли ўйин кўрсатган бўлсак-да, бу эсдан чиқади ва тарихда натижа қолади"