23:45 / 16.09.2021
2 320

Моуринью: "Конференциялар Лигаси мени қизиқтирмайди деб сизларни алдамоқчи эмасман. Мен бу турнирни ютмоқчиман!"

Моуринью: "Конференциялар Лигаси мени қизиқтирмайди деб сизларни алдамоқчи эмасман. Мен бу турнирни ютмоқчиман!"
Биринчи турдан ўрин олган "Рома" - "ЦСКА София" ўртасидаги ўйин олдидан "Рома" бош мураббийи Жозе Моуринью ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Албатта, мен таркибда баъзи ўзгаришларга қўл ураман, аммо жамоа курашувчанликни сақлаб қолиши керак. Сабаби, биз бу мусобақада кўп нарсага эришмоқчимиз. Биз элликта эмас, бешта ўйинни ютдик. Балансни ушлашимиз лозим. Бошлаганимизга икки ойгина бўлди. Ўйинчилар мен нима хоҳлаётганимни яхши тушуниб туришибди. Эл Шааравий менга керакли ўйинчи эканлигини билади.

Конференциялар Лигаси мени қизиқтирмайди деб сизларни алдамоқчи эмасман. Мени бу кубок қизиқтиради. Мен бу турнирни ютмоқчиман! Аммо, олдимизда жуда узун йўл турибди. Бугун ушбу йўлни ғалаба билан бошлашимиз зарур
", - дейди Жозе Моуринью.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Моуринью: "Конференциялар Лигаси мени қизиқтирмайди деб сизларни алдамоқчи эмасман. Мен бу турнирни ютмоқчиман!"