Элдор Шомуродов А Сериянинг учинчи турида “Сассуоло”га қарши ўтказилган учрашувда “сояда қолган қаҳрамон” ролини бажарган эди. Моуриньо фаолиятидаги мингинчи ўйиннинг сўнгги дақиқаларида ҳамюртимиз йўқ жойдан тўпни олиб, Стефан Эл-Шааравига қулай тарзда ташлаб берди. Бу икки футболчи ҳаракати эвазига Жозенинг юбилейи ғалаба билан безалди.
Португалиялик мураббий қарздор бўлиб қолмади. УЕФА Конференциялар лигаси гуруҳ босқичи биринчи турида ҳар икки футболчини ҳам бошланғич таркибда майдонга туширди.
Болгария шарафини ҳимоя қилаётган ЦСКА учун “Олимпико”даги учрашув фавқулодда омадли бошланди. Софияликлар 10-дақиқа ҳисобни очди. Ўз майдонида ўйнаган римликлар тезда ҳаммасини жой-жойига қўйди.
Шу куни майдонда энг фаол ўйин кўрсатган Шомуродов икки марта голли пас оширди. Дастлаб, биринчи бўлим охирлаб қолган паллада Стефан Эл-Шааравини яна гол муаллифига айлантирди. Бу гол торози палласини римликлар томонига оғдиргани билан аҳамиятли бўлди.
ЦСКА қарши учрашувда тўлиқ ҳаракат қилган легионеримиз 84-дақиқада римликларнинг англиялик юлдузи Тэмми Абрахамга ҳам гол уриши учун имконият яратиб берди.
“Рома”нинг қолган голларидан иккитасини Лоренцо Пеллегрини, биттасини Жанлука Манчини киритди. Учрашувдан сўнг, бош мураббий Жозе Моуриньо ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, жамоасидан тўлиқ кўнгли тўлмаётганини яширмади.
- Яхши ўйнай олмадик. Гуруҳимиз кучли, биз энди жамоа сифатида шаклланяпмиз. Ғалаба қозонганимизда бир жамоа эканмиз, мағлубиятда ҳам шундайлигича қолишимиз керак бўлади. Ўйинда ярим ҳимояга оғирлик тушмади, ҳимоячилар эса рақибга етарли даражада босим қила олмади ва ҳимояланишда яккакурашларни бой бердик. Элдор Шомуродов ва Лоренцо Пеллегрини ҳужумни кучайтириб, фаол ҳаракат қилди.
Лекин ўйин сифати менга ёқмади. Биз 5:1 ҳисобидаги ғалабага лойиқ эмасдик. Бу рақиб учун оғир натижа бўлди.
Ҳаммамиз биргаликда ўсяпмиз, ҳатто мен ҳам. Пеллегрини катта салоҳиятга эга футболчи. Мухлислар хотиржам бўлсин, у менга тез кунларда “Рома” билан янги шартнома тузаётганини айтди. У зўр ўйинчи бўлиш билан бирга жамоамиз сардори ҳамдир.
Олтита ғалаба – олтмишда дегани эмас. Биз ўзимизни йўқотиб қўймаслигимиз керак. Жамоавий руҳиятни кучайтиряпмиз ва янада ривожланишимиз шарт. Жамоа ва мухлислар ўртасидаги муносабат жуда яхши, - деди Жозе Моуриньо.
“Рома” португалиялик мутахассис қўл остида УЕФА Конференциялар лигаси ва А Серияда кетма-кет олтита учрашувда зафар қучди. Римликлар “Трабзонспор”ни 2:1, 3:0, “Фиорентина”ни 3:1, “Салернитана”ни 4:0, “Сассуоло”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Бу учрашувларда 19 та гол уриб, тўртта ўтказиб юборди. Мутахассислар “Рома” беллашувларнинг аксариятида гол ўтказаётганини танқид қилмоқда.
Элдор Шомуродовнинг статистикаси эса ижобий кўриниш олган. “Рома”да гарчи асосан захирадан ўйинга қўшилаётган бўлса-да, ўзбек футболчиси битта гол ва тўртта голли пас билан олтита учрашувда “гол+пас” тизимида 5 очко тўплади. У бошланғич таркибга лойиқ ўйинчи эканини мунтазам исботлаб келмоқда. Бироқ, Жозе Моуриньо ўйинчи танлашда бошқаларнинг фикрини инобатга олмаслиги ҳаммага маълум.
Конференциялар лигасидаги ғалабадан сўнг, “Рома” тўплар нисбатига кўра, “С” гуруҳи пешқадамига айланди. Гуруҳдаги иккинчи учрашувда Норвегиянинг “Буде-Глимт” жамоаси “Заря” (Украина) футболчиларини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
“Рома” иккинчи турда “Заря” меҳмони бўлади ва бу баҳс 30 сентябрга белгиланган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин