
Бир неча дақиқа аввал Ўзбекистон футзал терма жамоаси Мисрни (2:1) ҳисобида мағлуб этиб, нимчорак финалга йўл олди.
Учрашувдан сўнг УФА матбуот хизмати ғалаба голини тақдим этган Анасхон Раҳматовдан қисқа интервью олди.
"Ўйин биз кутгандан оғирроқ бўлди. Яратганга шукур бугунги учрашувда ғалаба қозондик. Голим ҳақида нимадир дея олмайман ҳозир, ҳаяжон жуда ҳам кучли. Голим орқали ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Аввалги ўйинлар каби ҳаракат қилдик, фақатгина бу сафар биз анча хотиржам ўйнадик ва шу орқали керакли натижани қўлга киритдик.
Кейинги ўйинларда ҳам бугунги каби хотиржам ўйнашимиз лозим. Тактик ва жисмоний тарафлама бизда ҳеч қандай муаммо йўқ", - деб фикрини якунлади терма жамоамиз аъзоси. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар