11:01 / 19.09.2021
2 149

Тарихда илк бор Ўзбекистон футзал терма жамоаси жаҳон чемпионати плей-офф босқичига чиқди (видео)

Тарихда илк бор Ўзбекистон футзал терма жамоаси жаҳон чемпионати плей-офф босқичига чиқди (видео)
Литвада бўлиб ўтаётган футзал бўйича Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг 3-турида Ўзбекистон терма жамоаси Мисрга қарши баҳс олиб борди.

Гуруҳнинг сўнгги ҳал қилувчи учрашувида вакилларимиз 2:1 ҳисобида иродали ғалабани қўлга киритишди ва тарихда илк бор плей-офф йўлланмасини қўлга киритишди.

Учрашувнинг иккинчи дақиқасида Ҳусниддин Нишонов гол уриб, ҳисобни очди. Иккинчи таймнинг дастлабки дақиқаларида Миср футболчиси орадаги фарқни йўққа чиқарди. 34-дақиқада Анасхон Раҳматов супер гол уриб, жамоамизга ғалаба келтирди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Тарихда илк бор Ўзбекистон футзал терма жамоаси жаҳон чемпионати плей-офф босқичига чиқди (видео)