2 318
«Акром Хўжаев ва Жавоҳир Эсонқуловни ‘дубинка’ билан уришган — «Сурхон» собиқ футболчиси Жавоҳир Эсонқуловнинг рафиқаси
«Сурхон» собиқ футболчиси Жавоҳир Эсонқулов клубнинг 4 нафар аъзоси томонидан калтаклангани ва «Сурхон» футболчини клуб раҳбарини ҳақорат қилганликда айблаётгани ҳақида хабар берилганди. Жавоҳир Эсонқуловнинг рафиқаси футболчига қилинган хатти-ҳаракатлар ва воқеа борасида видеомурожаат билан чиқди.
- "Хайрли кеч, дўстлар, сизлардан қўллаб-қувватлашингизни сўрайман ва адолат қарор топишини истайман. Чунки баъзи инсонлар қўлида ҳукмронлик бор деб ўйлайди, президент аппаратида танишлари борлиги ва уларга ҳеч нима бўлмаслигини иддао қилмоқда. Кеча «Сурхон» клуби вице-президенти Азамат Абдураҳмонов турмуш ўртоғимни (Жавоҳир Эсонқулов) пулларни тўлаб берамиз, деб алдов йўли билан чақирди. Аввал Акром Хўжаевни, кейин Жавоҳир Эсонқуловни тўқмоқ (‘дубинка’) билан ура бошлашган. Жамоа сардори Асрор Ғофуров уларни ушлаб турган. Алдашимга сабаб йўқ, мен шунчаки шокдаман. Шунча йилдан буён футбол ичидаман, лекин одамларга бундай ҳайвонларча муносабатни биринчи марта кўришим. Футболчига бунақа муносабат, унинг кўзларига уришган, стеллар билан, тўқмоқ билан.
Келинг, адолат учун дўстона курашайлик. Бундай мураббийлар қандай қилиб жамоани шуғуллантириши мумкин, ўзи умуман бундайларга қандай иш бериш мумкин?
Ҳиссиётларим учун узр сўрайман. Жуда ҳайратдаман. Тушуна олмаяпман, бундай инсонлар қандай қилиб футболчилар билан ишлайди? Улар эркакман дейишади, кунда беш маҳал намоз ўқишини таъкидлайди, лекин ёлғон гапиради. Агар улар тўғриликча сўраганда, турмуш ўртоғим индамай ёзиб берарди. У ўз ҳаққини сўраб борганида рад жавобини олган. У ярим йил ишлади ва ўз пулларини сўраганди. Турмуш ўртоғим 31 август куни деворга ‘Азамат …’ деб ёзган.
Шундан сўнг улар аввал Акром Хўжаевни, кейин Жавоҳирни алоҳида-алоҳида алдаб чақириб, дўппослаган. Улар барча видеотасвирларни ўчириб ташлаган. Улар ҳамма нарсани олдиндан тайёрлаб қўйган. Спирт, отвёртка ва арқон олдиндан тайёрлаб қўйилган бўлган. Йигитларга таҳдид қилишган ва улар босим остида деворга ёзганини тан олишга мажбур бўлган.
Кеча ёлғон гапирган, беш вақт намоз ўқишини айтган Асрор Ғофуров бугун қўнғироқ қилиб, ‘Жавоҳир, дўстона ҳал қилайлик, менинг оилам бор, болаларим бор’, деди. Кеча ураётганда шуни ўйламаганмиди? Акромнинг ҳам, Жавоҳирнинг ҳам оиласи борлигини билмаганмиди? Қандай қилиб у ўзини эркак деб ҳисоблаши мумкин?", - дейди Жавоҳир Эсонқуловнинг рафиқаси.
Жавоҳир Эсонқулов
Фото: Instagram / @rumir32
«Сурхон» жамоаси сардори Асрор Ғофуров эса «Championat.asia» сайтига воқеа бошқача бўлганини гапириб берди.
Асрор Ғофуров
- "Бўлган воқеани озми-кўпми кўпчилик билади. Сайтингиз орқали ўқидим. Вазият бундай бўлди. Мукофот пуллари берилаётгани муносабати билан клуб офисига бордим. Шу паллада эшикдан кираверишда ҳақоратли ёзув кўрдим. Ким қилди деб сўрадим. Видеоёзувни кўрсатишди. Тасвирларда Акром Хўжаев билан Жавоҳир Эсонқулов бор эди. Телефон орқали Акромни чақиртирдим. У буни қилмаганини айтди. Жавоҳир қилдими десам, билмайман деди. Нима учун қилишганини сўрадим. Жаҳл устида бу ишга қўл уришганини таъкидлади.
‘Сизлар жамоадан ҳайдадиларинг, биз клубсиз қолдик’, каби гаплар бўлди. Биздан жаҳли чиққан экан. Жавоҳир Эсонқулов 15—20 дақиқада етиб келди. Унга видеоёзувни кўрсатдим. Жавоҳир ‘мен қилдим’, деди. Ўша пайт жанжал келиб чиқди. Эслайман, кўзига қўлим қаттиқроқ тегиб кетди. Бир-биримизга ёпишмоқчи бўлганимизда ажратишди. Акром ажратаётган паллада унга ҳам қўлим тегиб кетди. Қараган пайтим боши озроқ шишганди. Анча пайт гаплашиб ўтирдик.
Улар айтганидек, ‘бизни ушлаб турди, тўрт киши урди’, деган нарса бўлгани йўқ. Агар шундай ҳолат юз берганида, тан жароҳат қаттиқ етказилган бўларди. Якунда келишиб олдик. Ўзлари ҳам қоғозга ёзиб беришди. ‘Ёшлик қилдик, кечиринғ, дейишди. Ташқарига чиқиб илиқ хайрлашдик. Эркакча қўл ташланди. Кечқурун 22:30 ларда маҳалла нозири қўнғироқ қилиб чақирди. Бўлган воқеа шу. Жавоҳир Эсонқулов пашшадан фил ясамаслиги керак эди. У айтаётганидек, ‘бир киши ушлаб, бир киши урди’, деган гаплар нотўғри. Кўзи шишиб кетди. Ўзим ҳам афсусланиб қолдим. Тўқмоқ (‘бита’) билан урди, деган гаплар миш-миш. Ушбу ҳолат футболимиз учун яхши эмас. Юзига тегган гард. Бутун халқимиз гувоҳ бўлди. Бу кичкина нарса эди, дея оламан. Жамоа сардори сифатида тўғри тушунтирдим. Озми-кўпми шу ердан нон-туз еди. Клубга молиявий томондан эътирозим йўқ деб ёзиб берган.
Ўзим Сурхондарё фарзанди бўлганим учун оғриқли бўлди. ЎФАдан ҳам, ПФЛдан ҳам узр сўрайман. Мақтанадиган нарса эмас. Тарқалиб кетиши хаёлимга ҳам келмаганди. Агар футболдаги шунга ўхшаш нарсалар оммага олиб чиқилиб тарқатилса, футболнинг футболлиги қолмайди. Футболда, майдонда қизишиб кетиш натижасида бўлиб туради. Лекин охири қўл бериб келишиб кетилади. Акромдан кутмагандим. Бу ўзбек футболи, фаолиятимиз учун ёқимли ҳолат ҳисобланмайди. Ҳаётимда илк бор бундай ҳодиса бўляпти", - деди «Сурхон» жамоаси сардори Асрор Ғофуров.
Ўзбекистон футболчилар уюшмаси раҳбари Камолиддин Мурзоев ҳам вазиятга муносабат билдирди. Мурзоевнинг сўзларига кўра масала юзасидан ички ишлар ходимлари ва прокуратурага мурожаат қилинган.
«Сурхон» жамоаси барча айбни Асрор Ғофуровга юклаб қўяётгани ачинарли ҳол», — дейди Мурзоев.
Маълумот учун, Жавоҳир Эсонқулов фаолиятини «Металлург»да бошлаган. Бундан ташқари, у «Бунёдкор», «Қўқон-1912», «Насаф» каби жамоалар шарафини ҳам ҳимоя қилган. 2021 йилда эса «Сурхон»га ўтган. Жамоа сафида 5 та ўйинда иштирок этган. 2021 йилнинг 21 июль куни футболчи жамоа билан шартномасини бекор қилган. Ҳозирда Эсонқулов эркин агент ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”