1 841
"Bellator 266" турнирининг марказий жангида собиқ UFC вакиллари тўқнаш келди. Натижалар билан танишинг
Бугун тонгда АҚШнинг Калифорния штати Сан-Хосе шаҳри "Bellator 266" турнирига мезбонлик қилди. Мазкур кечанинг марказий жангида ўрта вазн тоифасидаги собиқ UFC вакиллари Фил Девис ҳамда Йоль Ромеролар октагонга кўтарилди.
Ушбу қарама-қаршиликда Девис очколар ҳисобида (30-27, 28-29, 30-26) ғалабани қўлга киритди. Асосий карддан ўрин олган тўқнашувларда Нейман Грейси 1-раунднинг ўзида Марк Леммингерни техник нокаутга учратган бўлса, Деанна Беннетт Алехандра Ларани очколарга кўра (30-27, 30-26, 30-26) мағлуб этди. Шунингдек, Сол Рожерс ҳам Георгий Караханян устидан 30-27, 30-26, 30-26 ҳисобида зафар қучган бўлса, Бен Перриш 1-раундда Кристиан Эдвардсни нокаутга учратди. россиялик Холид Муртазалиев АҚШ вакили Энтони Адамсга тўлиқ давом этган жангда имкониятни бой бериб қўйди.
Прелим карддан ўрин олган тўқнашувларда эса қуйидаги натижалар қайд этилди.
Энтони Адамс (АҚШ) - Холид Муртозалиев (Россия) - Адамс очколар ҳисобида ғалаба қозонди.
Алекс Полисси (АҚШ) - Грант Нил(АҚШ) - Полисси очколарга кўра, ғолиб чиқди.
Роберт Серонио (АҚШ) - Сократес Хернандес (АҚШ) - Серонио очколар ҳисобида ғалабага эришди.
Абрахам Ваэсау(АҚШ) - Албаерт Гонсалес (АҚШ) - Ваэсау 1-раундда нокаут билан зафар қучди.
Шон Киф (АҚШ) - Ралан Грейси (Бразилия) - Киф очколарга кўра ғолиб чиқди.
Эдвин Де Лос Сантос (Бразилия) - Жонатан Адамс (АҚШ) - Сантос 1-раундда техник нокаут билан ғалабага эришди.
Жесси Дельгадо (АҚШ) - Жошуа Диллон (АҚШ) - Дельгадо очколар ҳсиобида ғолиб чиқди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди