Жаҳон кубогида кикбоксингчиларимиз олтин медалларни тахлаб ташлашяпти

Жаҳон кубогида кикбоксингчиларимиз олтин медалларни тахлаб ташлашяпти
Ўзбекистон кикбоксингчилари жаҳон кубогида 5 та олтин медални қўлга киритди. Бутунжаҳон Кикбоксинг ассоциацияси томонидан Будапешт шаҳрида ташкил этилган 26-Жаҳон кубоги баҳслари давом этмоқда.

Кикбоксингчиларимиз бугун 4 та олтин медални қўлга киритди:
1. Самандар Рустамқулов (Навоий вилояти) 48 кг вазн тоифдасида;
2. Нормуҳаммад Раҳмонбердиев (Наманган вилояти) 60 кг вазн тоифасида;
3. Назарбек Маҳмудов (Навоий вилояти) 51 кг вазн тоифасида;
4. Саидмурод Ҳасанов (Андижон вилояти) 63 кг вазн тоифасида.

Терма жамоамизга бешинчи олтинни мусобақада 91 кг вазн тоифдасида қатнашаётган Ҳусан Баратов (Тошкент шаҳри вакили) келтирди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар